28 November 2014
01:19 - Тошкентда “Йил имоми-2014” танлови ўтди, танловнинг устивор мезони – ҳушёрлик, моҳияти масхарабозлик

Бугун бир қанча оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан “Йил имоми-2014” танловининг якуний босқичи ўтгани ва унда вилоятлардан келган энг зўр 14 имомнинг 3 нафари танлаб олингани хусусида хабар тарқатди. Биринчи ўринни эгаллаган Салоҳиддин Шарипов Тошкент шаҳридаги “Ҳазрат Али” масжидининг имом-хатиби бўлиб, у ҳукумат ва президентни дуо қилишда етакчилардан биридир. Самарқанддаги “Домла Омонулло” масжиди имом-хатиби Ғанижон Абиев эса сиёсий ҳушёр, маърузаларида юртимиздаги чексиз диний эркинликларни ифода эта олади. Учинчи ўрин Олмалиқ шаҳридаги “Рамазони шариф” масжиди имом-хатиби Азимжон Олимжоновга берилган.

Танлов шартлари аввалги йиллардаги шундай тадбирлар шартларидан мураккаброқ бўлди, дейишмоқда имомлар. Афтидан, ҳайъат аъзолари ҳам сийқа ва зерикарли маддоҳликлардан зериккан, унинг оргинал, теша тегмаган жиҳатларига кўпроқ эътибор беришган.

Аслини олганда, дейди мухбиримиз, руслар бизга зўрлаб тиқиштирган фамилиядан ҳам қутилишни ўйламайдиган, динсиз қирғиз фашистлари мусулмон ўзбекларни қирғин қилганда ҳам қисиб ўтирган бу имомларнинг маънавиятини текшириб, кейин уларни таналовга киритиш керак эди. Аммо, нима ҳам қилардик, имомчиликни ҳам масхарабозликка айлантирган Ўзбекистон мусулмонлари идораси миллатнинг ҳам, умматнинг ҳам душмани бўлган МХХнинг бир бўлими сифатида олиб бораётган фаолиятини ўзгартирмагунча, кунимиз шунақа имомларга қолаверади.