Кундалик хабарлар - 04 December 2014
- 21:40Элчимиз Малайзия Қиролига ишонч ёрлиғини топширди, аввалги элчи қамоқда деган гаплар юрибди
“Жаҳон” ахборот агентлигининг бугунги хабарида айтилишича, Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Мурод Асқаров ушбу мамлакат Қироли Абдул Ҳалим Муаззам Шоҳга ишонч ёрлиғини топширган. Учрашувда Малайзия Қироли ўзбек халқининг бой тарихий-маданий меросини, шунингдек икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш учун мавжуд салоҳиятини эътироф этибди. Таъкидлаш керак, бу мамлакатдаг...
09:27Нурсултон Назарбой ўзбекларнинг Чимкент шаҳрига келди
Қозоқларнинг давлат ахборат агентлиги Казиформ тарқатган бир неча қаторлик хабарда Нурсултон Назарбой Жанубий Қозоғистон Вилоятининг маркази Чимкент шаҳрига келгани айтилади. У Эрон ва Туркманистон президентлари билан бу уч мамлакатни боғлайдиган темир йўлининг Туркманистон-Эрон бўлимини очиш маросимидан қайтишда Чимкентга келгани кўриниб турибди. Оддий бир ташриф. Аммо, сўнгги ўн йилликлардаги воқеалар кўрсатиб турибдики, Ўзбекистонда ҳозирча тожиклар ҳукмронлик қилаётгани, ўзбеклар миллат сиф...
- 08:11Ўзбекистон делегацияси Швейцарияга кетди, нимага кетди?
Маҳаллий оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг делегацияси Швейцариянинг Базель шаҳрига расмий ташриф билан кетгани ҳақида хабар тарқатди. Делегация 4-5 декабрь кунлари ЕХҲТнинг ташқи ишлар бўлими вакиллари билан музокаралар ўтказади. Аммо, анжуманнинг кун тартиби хусусида маълумотлар йўқ, дейди мухбиримиз. Таъкидлаш керак, Швейцария президенти, айни замонда Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг амалдаги раиси Дидье Буркхальтер бир неча кун аввал Тошкентда Ў...
07:00Эронда олинган Муҳаммад пайғамбар ҳақидаги кинофильм Ислом дунёсини ғазабга солмайди
Туркияда чиқадиган энг катта “Миллиёт” газетаси эронли кинорежиссер Мажид Мажидий тарафидан олинган Муҳаммад пайғамбар ҳақидаги кинфильм Ислом дунёсини ғазабга солиши мумкинлиги ҳақида ёзди. Сабаби - бу фильмда пайғамбар ролини ўйнаётган актёрнинг юзи кўрсатилиши ва пайғамбарниннг гаплари эшиттирилиши. Маълумки, Исломда нафақат пайғамбарнинг, ҳатто оддий мусулмонларнинг ҳам расми чизилмаслиги, уларниннг овози ёзилмаслиги кераклиги ҳақида манбаси аниқ бўлмаган ривоятлар бор. Агар бу р...
- 23:07“Ўзбекфильм” директори талон-тарожлик туфайли ишдан кетди
2 декабрь куни “Ўзбекфильм” очиқ акционерлик жамияти директори Файзираҳмон Усманов лавозимидан четлатилди. Бу ҳақда хабар қилган “Озодлик” радиосига кўра, кейинги бир йилда “Ўзбекфильм” очиқ ҳиссадорлик жамиятида олиб борилган жиддий тафтиш натижасида бир миллиард сўм камомад аниқланган. Шунингдек, Ўзбекистон Президентининг собиқ ёрдамчиси, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош муҳаррири Мурод Муҳаммад Дўст ҳам лавозимидан бўшатилган. “Ўзбекфильм” молия бўлимида ишловчи камида икки нафар ходим ҳиб...
22:12Шармандага шаҳар кенг: Ўзбекистон коррупция масаласида кулгили даражада ижобий натижага эришибди
Бугун ҳукуматнинг бир қатор қўғирчоқ веб нашрлари Ўзбекистонда коррупция масаласида бирмунча ижобий натижа қайд қилгани ҳақида оғиз кўпиртириб ёзишибди. Масалан, Кун.Уз ва Газета.Уз сайтлари Transparency International халқаро аксилкоррупция ташкилоти тарафидан 2014 йил учун эълон қилинган Коррупцияни идрок этиш индекси (Corruption Perception Index) рўйхатида мамлакатимиз ўтган йилги 168-ўриндан бу йил 166-ўринга юқорилаганини билдиришибди. Ҳа, ростдан ҳам шундай, аммо 175 та мамлакат ичида 166...
17:43Қозоғистон, Туркманистон, Эрон президентлари “Шимол-Жануб” темир йўлининг бир қисмини очдилар
Бугун Қозоғистон-Туркманистон-Эрон темир йўлининг Туркманистон-Эрон бўлими расман очилди. Тантанали очилиш маросими Эроннинг шимолидаги Каспий денгизига яқин бўлган Горгон шаҳарида бўлиб ўтди. Маросимда уччала мамлакатнинг президентлари - Ҳасан Руҳони, Қурбонгули Бердумаҳаммад ва Нурсултон Назарбой иштирокида этди. Йўл расман очилиши билан Қозоғистоннинг дон тўла биринчи поезди Туркманистондан Эронга ўтди. Кейин 3 давлат раҳбари брифинг ўтказдилар. Бу йўлнинг келажаги, уч мамлакатнинг алоқалар...
08:25Сунъий ақл одамзодни ўлимга олиб кетадими? Йўқ, дейди Абдураҳим Пўлат.
Буюбританиялик машҳур физик-теоретик ва космолог Стивен Хокинг 1985 йилда оғир касалликдан кейин паралич бўлиб, гапириш қобилиятини ҳам йўқотгач, илм ўртоқлари унга гапириш синтезатори ясаб бердилар. У асосан коляскада яшайди, бир неча бармоқларини зўрға қимиллатиб, электрон тугмаларни босади ва ўзини бироз бошқара олади, синтезатор воситасида гапиради ҳам. Оғир касаликка қарамасдан, Стивен Хокинг мисли кўрилмаган нарсалар қилмоқда. 2007 йил 26 апрель куни у махсус учоқда вазнсизлик ҳолатида...
07:09Қурбонгули Бердумаҳаммад ва Нурсултон Назарбой Остонада икки мамлакатнинг стратегик масалаларини ҳал этишмоқда
Кеча Остонга расмий ташриф билан келган Туркманистон Президенти Қурбонгули Бердумаҳаммад ва Нурсултон Назарбой икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада юксак даражага кўтариш мусалаларини муҳокама қилдилар, дейилади Казинформ агентлигининг хабарида. Нурсултон Назарбой Туркманистонни МДҲ Эркин Савдо Зонасига киришга чақирибди, аммо ҳамкасбидан ҳали жавоб олмабди. Икки президент Қоғоғистон-Туркманистон-Эрон темир йўлининг ишга тушиши бутун Евросиё учун муҳим воқеа эканлигини таъқидлашибди,...
06:26Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг: Эрон ИШИДни осмондан урди
Пентагоннинг матбуот котиби Жон Кирбига асосланиб тарқатилган хабарда айтилишича, Эроннинг ҳарбий ҳаво кучлари Ироқ Шом Ислом Давлати позицияларини бомбардимон қилишибди. Жон Кирбига кўра, Эрон F-4 Phantom қирувчи учоқлар билан бир неча кун давомида ИШИДга ҳужум қилмоқда. Франс Пресс Агентлиги Исроил Бош вазири Бенямин Натаняху АҚШни Эрон билан ҳамкорлик қилмаслик тўғрисида огоҳлантирганини ҳам гапирмоқда. У Эрондан терроризмга қарши курашда ёрдам кутиш хато эканлигини ҳам урғулаган экан. ...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Худайберганов Искандар
Добавить сведенияЧитать дальше...
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведенияЧитать дальше...