15 April 2015
07:06 - Ислом-каримча масхарабозлик: Ёши 100 дан ошган нафақахўрларнинг ойлик нафақасига минимал ойлик қўшилармиш
Мавжуд режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз Ислом Каримнинг ёши 100 дан ошган нафақахўрлар учун ойлик нафақани Ўзбекистондаги энг кам ойлик миқдорида ошириш ҳақида Фармон имзолаганини билдирдилар.

Қаранг, Ўзбекистонда ёши 100 дан ошган нафақахўрларнинг сони бармоқ билан санаса бўладиган даражада озлиги ҳаммага маълум. Бизда энг кам иш ҳаққи эса 40 доллар атрофида эканлиги ҳам маълум. Бир нечта одамнинг нафақасини минимал ойлик миқдорида ошириш ҳақида гапириш ва бу ҳақда Фармон чиқариш масхарабозлик бўлмаса, масхарабозлик нима ўзи?

Бошқа тарафдан, бечора Ислом Каримни ҳам тушуниш мумкин. Ўзбекистонда ўртача ойлик Қозоғистондан 8-10 баравар кам. Ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам ойлик олишади. Бу ҳолга тушишимизга Ислом Каримнинг ўзи айбдор. Унда ғурур деган нарсанинг уруғуси бўлсайди, ўзини-ўзи осарди. Аммо, ғурур ҳам йўқ, ўзини осиш учун арқон ҳам.