14 April 2015
07:08 - АҚШ “Озодлик” радиосининг бефойдалигини тушуниб, Россияга қарши ижтимоий тармоқларда кураш очмоқчи

“Озодлик” радиосининг ўзбекча хизмати тамомийла Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматининг назорати остига ўтиб, Ислом Карим режимига хизмат қилаётгани “Бирлик” ва “Ҳаракат” тарафидан йиллардан бери айтиб келинмоқда. МДҲ тилларидаги бошқа хизматлар ҳам аллқачон шундай йўлга ўтишгани шубҳасиз.

Куба билан алоқаларни тиклаш масласида “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг таклифини қабул қилган АҚШ ҳукумати “Озодлик” радиоси масаласида ҳам “Бирлик” ва “Ҳаракат”нинг танқидларига қулоқ солишга бошлаганга ўхшайди. АҚШнинг Радио ва телеэшиттиришлар бўйича Бошқарув Кенгашига (Broadcasting Board of Governors - BBG) асосалниб тарқатилаётган хабарларга кўра, “Озодлик” радиосининг Прагада жойлашган офиси асосида рақамли медиадепартамент яратиш режаси қабул қилинган. Бу департамент Facebook, Twitter, “Вконтакте” ва “Одноклассники” каби ижтимоий тармоқларда Россияниннг дезинформациясига қарши кураш олиб боради. Табиий, бу ерда Россия деганда, Россиянинг ҳамма вассаллари, жумладан, Ўзбекистон ҳам назарда тутилмоқда.

АҚШ бу масалада ўзгаришлар қилиш ниятида эканлиги олқишга сазовор, дейди мухбиримиз. Аммо, принципиал ўзгаришлар қилиш учун “Озодлик” радиосининг Прага офисида шу пайтгача ишлаб келаётган хоин ходимларни бир тепиб улоқтириб, янги кадрлар тўплаш керак. Акс ҳолда, ҳеч нарса ўзгармайди.