Кундалик хабарлар - 01 August 2015

  • 06:09Истанбулда июль ойида иккинчи марта тўлин ой кўринди

    Бундай бўлиши аввалдан кутилганди ва ҳатто тўлин ой мовий бўлади деган башоратлар бор эди, дейилади Миллиёт газетасининг хабарида. Кеча ярим кечасига яқин истанбулликлар расмдаги гўзал манзарани кўришга муваффақ бўлдилар. Аммо, тўлин ой мовий эмас, оппоқ эди. Дунёда бўлаётган вулкан портлашларидан ва ўрмон ёнғинларидан чиққан туз заррачалари туфайли тўлин ой мовий бўлиши тахмон қилинган экан. Олимларнинг айтишича мовий тўлин ой бирнчи марта 1838 йилда кўринган. 1991 йили ҳам мовий тўлин ой кути...

  • 01:33Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар: Нью-Йорк фондлар биржаси зиг-загли барқарорликда

    Хабарларимзда охирги марта, Хитой фондлар биржасининг кўрсатгичи Shanghai Composite бир кунда 8,5% га ўпирилиб тушгани муносабати билан, 27 июлда Нью-Йорк биржасининг кўрсатгичи бўлган Dow Jones индексини тилга олгандик. Бизнинг аввалги хабарларимизда айтилганидан маълумки, замонамизнинг баъзи “катта системаларини” замонавий математик моделлар билан тўла ифодалаб, уларнинг келажагини ўша моделлар ёрдамида принцип ўлароқ аниқлаб бўлмайди, Нью-Йорк биржасининг Dow Jones каби индекслари доимо зи...

  • 00:24Халқаро Меҳнат Ташкилоти кузатувчилари Ўзбекистонга келади, аммо фойда бўлмайди

    2015 йилнинг пахта мавсумида БМТ қошидаги Халқаро Меҳнат Ташкилоти (International Labour Organization, ILO) кузатувчилари томонидан мамлакатда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланиш масаласи мониторинг қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши ва Савдо-саноат палатасининг Халқаро Меҳнат Ташкилоти миссияси вакиллари билан ўтказилган учрашуви чоғида маълум бўлди. Ташкилот Ўзбекистон пахтазорларига ўз вакиллари...

31 July 2015
  • 22:47Келажаги буюк Ўзбекистонда эртага мобиль алоқа тармоқлари SMS ва ММS хизматларини ўчиради

    Ўзбекистоннинг мобил операторлари 1 август куни соат 8:30дан 13:30га қадар интернет ва SMS ва ММS хизматларининг вақтинчалик ўчириб қўяди. Бунга ҳар йилги анъанавий олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларининг ўтказилиши сабабдир. Шунга қарамай абитурентларимиз ўқишга киришнинг кўплаб ғирром йўлларини ишлатишмоқчи. Масалан, бугунги “Даракчи” газетаси ёзган мана бу хабар ўзига хос қизиқарлидир. “Даракчи” нашрининг билдиришича, олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларида 15дан ор...

  • 22:24Ўзбекистонда шу ҳам хабар: Мамлакатимизга Гана элчиси тайинланибди

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, вазир Абдулазиз Комил бугун ўз идорасида мамлакатимизга тайинланган Гана элчиси Алхожи Баву Гильберт Айембеллни қабул қилибди. Элчининг асосий резеденцияси Теҳронда бўлиб, у Ўзбекистондаги мисияни ҳам адо этади. Элчи Президент Ислом Каримнинг номига битилган анъанавий ишонч ёрлиғини топширган. Ганадек кичик бир давлат Ўзбекистонга ўз элчисини тайинламай, Эрондаги элчисининг елкасига яна бир лавозим юклаётганидан ҳам кўриниб турибдик, бундай элчин...

  • 21:54“Ҳаракат” хатқутисидан: Мамарозиқ Бегматов - “Ўғлимга асоссиз айб эълон қилинди”

    Мен, Бегматов Мамарозиқ, 1946 йилда туғилганман.Жиззах вилояти, Янгиобод тумани, Баландчақир қўрғони, Ховос ҚФЙга қарашли Янги ҳаёт маҳалласида яшайман.Хозирда нафақахўрман. 2015 йил 13 июль куни 1974 йилда туғилган ўғлим Бегматов Зокир Мамарозиқовичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 223-моддасида назарда тутилган (Белгиланган тартибни бузиб чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш ёхуд чегарадан ўтиш) айбловни эълон қилишиб, қамоққа олишди. Бизга маълум қилин...

  • 21:38Ўзбекистон Қозоғистонга газ экспорти ҳажмини оширди, бу тўғрими?

    Шу йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон томони Қозоғистонга умумий қиймати қарийб 158 миллион долларлик 1772 миллион куб метрдан кўпроқ газ экспорт қилди, деб хабар қилди Қозоғистон молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитаси. Мазкур рақам эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 40 фоизга, қиймати бўйича 47 фоизга кўпроқдир. Ўзбекистон Давлат Статистика Қўмитасига кўра, мамлакатимиз йилига қарийб 60 миллиард куб метр табиий газ қазиб олади ва шунинг 35 фоизини экспорт қилади. Ўзбекис...

  • 20:12Бу йилнинг биринчи уч ойлигида Ўзбекистонга 400 мингдан ортиқ чет эллик келибди, кўпми ёки оз?

    “Ўзбектуризм”га асосланиб тарқатилаётган хабарларда айтилишича, бу йилнинг биринчи уч ойлигида мамлакатимизга 422,9 минг чет эллик келибди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бу рақам 5,6% кўп экан. Энг қизиғи, келганларнинг 330 минги ўз қариндош-уруғларини кўрагани келаётганлар экан, бу ўтган йилга нисбатан 7,4% фоиз кўп. Ўзбекистон режими туризмни ривожлантириш ва чет элдан келаётган туристлар сонини ошириш учун кўп ишлар қилаётгани ҳақида баланд парвоз гаплар тарқатиши ҳаммага маълум. Ам...

  • 18:12XXIV қишки Олимпиада ва XIII Паралимпиада ўйинлари Олмотада эмас, Пекинда бўлади

    2022 йили ўтказиладиган XXIV қишки Олимпиада Ўйинларига мазбонлик қилишни истаган ўнлаб шаҳарлар Халқаро Олимпияда Комитетига 2013 йилда ариза берган эдилар. Турли элаклардан ўтказилгач, бугун сайловга икки номзод қўйилди - Олмота ва Пекин. Халқаро Олимпиада Комитетининг (ХОК) 85 аъзосидан 44 таси Пекин учун, 40 таси Олмота учун овоз берди, бир одам бетараф қолди. Шундай қилиб, аввал ёзги Олимпиада Ўйинларини ўзида ўтказган Пекин, энди қишки ўйинларни ҳам ўтказади. Аммо, Олмота жуда кам овоз би...

  • 17:45ХАМАС арабларни яна “Ғазаб куни” куни ўтказишга чақирди, Исроил Ал-Акса жомесига 50 ёшга етмаганларни киритмади, келажак нима бўлади?

    Маълумки, Филистиннинг Ғазо қисмида ҳукмронлик қиладиган ХАМАС исломий ҳаракати вақти-вақти билан мусулмонлари жума номозидан кейин “Ғазаб куни” шиори остида юриш қилишга чақиради. Бугун ҳам шундай юриш қилишга чақириқ қилинди. Исроил полицияси Қуддус марказидаги Ал-Акса жомесини қуршаб олиб, у ерга жума номози қилиш учун кетаётганларнинг 50 ёшдан кичик бўлганларини киритмади. Натижа нима бўлгани ҳақида хабарлар ҳам йўқ. Демак, ҳеч қандай юриш ҳам бўлмаган. Аммо, воқеаларга юқорироқ...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону