31 July 2015
18:12 - XXIV қишки Олимпиада ва XIII Паралимпиада ўйинлари Олмотада эмас, Пекинда бўлади

2022 йили ўтказиладиган XXIV қишки Олимпиада Ўйинларига мазбонлик қилишни истаган ўнлаб шаҳарлар Халқаро Олимпияда Комитетига 2013 йилда ариза берган эдилар. Турли элаклардан ўтказилгач, бугун сайловга икки номзод қўйилди - Олмота ва Пекин. Халқаро Олимпиада Комитетининг (ХОК) 85 аъзосидан 44 таси Пекин учун, 40 таси Олмота учун овоз берди, бир одам бетараф қолди.

Шундай қилиб, аввал ёзги Олимпиада Ўйинларини ўзида ўтказган Пекин, энди қишки ўйинларни ҳам ўтказади. Аммо, Олмота жуда кам овоз билан ўйинларни ўзида ўтказиш имкониятини бой берганига эътибор бериш керак. Маълумки, ХОК аъзолари номзод шаҳарларнинг имкониятлари билан танишиб, кейин овоз берадилар. Олмотадек шаҳар Қишки Олимпиада Ўйинлари ўтказишга тайёр эканлигини кўрсатолгани - ҳайрон қолдирадиган воқеадир.