Кундалик хабарлар - 04 August 2015
- 21:09Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати ва валюта курси кўтарилди
Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати Цельсий шкаласи бўйича яна ўртача 43 даражага кўтарилди. Гирометеорология маркази маълумотига кўра, бундай жазирама ҳафта давомида сақланиб қолади. Марказ мамлакатда жазираманинг 8 августга бориб, бироз пасайишини ваъда қилмоқда. Аммо бу йилги иссиқ кишиларнинг тинкасини қуритганини, юрак, қон-томир касалликларига чалинган бемоларни яна бир марта синовдан бор гап. Қора бозорда эса АҚШ долларининг курси бугун сезиларли даражада сакради. Яъни, бугун саррофлар АҚШ ...
- 20:25Ўзбекистонда қайта молиялаш ставкаси ўзгаришсиз қолди
Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки Бошқаруви Марказий Банкнинг қайта молиялаш ставкасини йиллик 9 фоиз даражада сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди. Ушбу қарор Монетар сиёсатнинг 2015 йилга мўлжалланган асосий йўналишларида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб ҳамда инфляциянинг амалдаги ва кутилаётган даражасини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинди.
- 19:17ЎЗБЕКИСТОНГА ИШИД ТАҲДИДИ МАВЖУДМИ? (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи №24, 03.08.2015)
Шу йилнинг 2 июль куни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бешқўрғон маҳалласи 14-уйда яшовчи фуқаро Шаҳноза Юсупжоновани жиноят ишлари бўйича Зангиота тумани суди 15 суткага озодликдан маҳрум қилди. Маъмурий жазо баҳонаси билан қамоқда ушлаб турилган Юсупжонованинг Ироқ Шом Исломий Давлати деб номланган жангарилар гуруҳига мансублиги текширилди. Ўрта асрларга хос тергов усулларини амалга оширган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қийноқ қўллашди, унинг номусига тажовуз қилиш билан қўрқитишди. Ҳар ҳолд...
10:37Путинга яна бир шапалоқ: Нурсултон Назарбой Украина Президенти Пет Порошенко билан телефонда гаплашибди, Ислом Карим гаплашармиди?
Петр Порошеноконинг ташаббуси билан кеча бу икки президент телефонда гаплашгани ҳақида қозоқларнинг Казинформ агентлиги хабар берди. Суҳбат Порошенконинг ташаббуси билан бўлгани, суҳбат умумий гаплардан иборат бўлганининг ҳеч аҳамияти йўқ. Путин ўзининг биринчи даражали душмани деб ҳисоблайдиган Петр Порошенко билан Россиянинг ҳозирги босқичдаги энг яқин ҳамкори бўлган Қозоғистон Президентининг телефонда гаплашишининг ўзи Путинга шапалоқдир. Хабарда Порошенконинг биттагина гапирган гапи келтири...
06:30Туркия Президенти Қримтатарларнинг лидерларини қабул қилди
Кеча Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон Анқарада ўтказилган II Дунё Қримтатарлари Конгрессида иштирок этиш учун келган Қримтатарларнинг миллий лидери,, Украина Олий Радаси депутати Мустафа Жамилўғли ва Қримтатар Миллий Мажлисининг раиси, айни замонда, Дунё Қримтатарлари Конгрессининг ам раиси бўлган Рефат Чубаров бошчилигидаги қримтатарлар ҳайъати билан кўришди. Учрашувда Мустафа Жамилўғли ва Рефат Чубаров бошқа кимлар бўлгани хабарларда айтилмайди. Учрашув ёпиқ эшиклар орқасида, яъни матбуот ...
05:44АҚШ Конгрессининг палаталари Эроннинг ядровий прораммаси бўйича Келишувни дарҳол ратификация қилмайдиганга ўхшайди
АҚШ Конгрессининг қуйи палатаси бўлмиш Вакиллар Уйида 435 аъзо бор, уларнинг 244 нафари Республикачилар Партиясидан сайланган. Сенатнинг 100 аъзосидан 52 нафари Республикачилар Партиясидан, 45 аъзоси Демократлар Партиясидан, 3 сенатор партиясиздир. Ҳозир Республикачилар Партияси Эрон-“Олтилик” Келишувига қарши чиқмоқда. Турли сўровномаларга кўра, америкаликларнинг ярмидан кўпи ҳам бу келишувга қарши. Агар Конгресснинг иккала палатаси Келишуни тасдиқламаса, Президент Барак Обама унга вето...
22:222019 йилга қадар Ўзбекистон миллий магистирали қурилиш режалаштирилгани ва Абдураҳим Пўлатнинг таҳлили
Ўзбекистон миллий магистралининг қурилиши 2019 йилда тўлиқ якунланади, деб хабар қилди “Ўзавтойўл” ширкати бош мутахассиси Маҳмуд Жумабоев. Унинг иддаосига кўра, мазкур магистралнинг тўлиқ қуриб битирилиши натижасида Андижон-Қўнғирот ва Самарқанд-Термиз йўналишидаги автомобиль йўллари халқаро стандартларга тўлиқ жавоб бериши, жўнаш жойидан белгиланган масофага етиб бориш учун 10-12 соат вақт сарфланиши кутилмоқда. Янги магистралнинг пайдо бўлиши, шунингдек, инвестицион муҳитни рағба...
- 21:43Пойтахт йўл-патрул хизматига янги бошлиқ тайинланди
Бугунги “Постда” газетасининг ёзишича, Тошкент шаҳар Йўл-патрул хизматига янги раҳбар тайинланди. Энди подполковник Барат Маменов шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари – Йўл ҳаракат хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ҳисобланади. Аҳамияти жиҳатидан юқори ва ёғли лавозим бўлган бу ишда бошлиқлар икки йилдан ортиқ ишламайди: пора билан қамалади ёки ва ҳоказо. Шунингдек, пойтахт милициясининг яна бир ёғли лавозимига одам қўйилди: подполковник Азиз Султонов патруль-пост хизмат ва жамоат тартибини сақла...
21:05Яна бир таъқиқ, тўғри таъқиқ: Тунги 11 дан сўнг сурнай чалолмайсан!
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ахборот хизмати мамлакат пойтахтида тўй ва бошқа тантанали маросимларни ўтказиш тартибига ўзгартишлар киритилгани ҳақида хабар қилди. Эндиликда тўйлар, оилавий маросимлар ва тантаналарда халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдаги сессияси қарори билан соат 23:00 дан 6:00 гача баланд овозда қўшиқ куйлаш, мусиқа ижро этиш, овоз кучайтирувчи воситалардан фойдаланиш ва бошқа хилдаги шовқинли овозлар чиқаришни таъқиқланади. Шунингдек, пойтахт кўчалари бўйлаб ке...
20:26Ўзбекча хушхабар: пропискасиз аёл ҳам Тошкентдаги туғруқхонада туғиши мумкин
“Амалдаги қонунчиликка асосан, республикамизнинг ҳар бир фуқароси малакали тиббий хизмат олиш учун исталган шифокорни, тиббиёт муассасини танлаш ҳуқуқига эга, – деди Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Анвар Алимов. – Уни бу ҳуқуқдан маҳрум этишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Пойтахтдаги ҳеч бир туғруқ комплекси маъмурияти бўлғуси онани, у қаердан бўлишидан қатъий назар, қабул қилмасликка ҳақли эмас”. Миллий матбуот марказида бу ҳақда баёнот берган вазир бевосита ҳукуматнинг ички миграция борасидаги ...