Кундалик хабарлар - 29 July 2015
21:25Ўзбекларга дарс бўлсин: Шаҳидлар ўлмайди, Ватан бўлинмайди
Бу хабарнинг асосий мавзуси шаҳидлар ҳам эмас, бўлиниш ҳам эмас - Ватан ва миллатдир. Туркияда дин ёки унинг биронта мазҳаби учун эмас, Ватан учун жон берганларни ҳам “шаҳид” деб аташ одат тусига кирган. Туркиянинг Эрон ва Ироқ билан чегараларида жойлашган ва кўпроқ курдлар яшайдиган Ҳаққари вилоятида курдларнинг ПКК терористлари икки кун аввал Туркия армиясининг офицери Зиё Сарпқояни ўлдиришган эди. У бугун ўз туғилган ва яшаган Болу вилоятида ҳарбий маросим билан кўмилар экан, унинг тобу...
20:53Ўзбекистон Афғонистонга мактаб қуриб берибди, у мактаб қайси тилда дарс беради?
Коммунистик мафкура ғалаба қилган мамлакатларда Совет Иттифоқи мактаблар қуриб берар, ўзи муҳтож бўлган ислоҳотларни ўзга мамлакатда жадалаштиришга уринарди. Оқибатини кўрдик, Иттифоқдан кулгили сиёсат мерос қолди. Ана шу йўлни давом эттираётган Ўзбекистон жафокаш афғон халқига мактаб қуриб берибди. Ўзбекистон маблағлари ҳисобига қуурилган мактаб ҳақида ўзбекистонлик Шуҳрат Барлос деган олимнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида баён қилинган. Унинг ёзишича, Балх вилояти, Мозори Шариф шаҳридаги б...
- 20:22Ҳуқуқ ҳимоячиси Шуҳрат Рустамов муомалага лаёқатсиз деб топибди, нима Ислом Карим муомалага лаёқатлими?
Ҳуқуқ ҳимоячиларининг Альянси деб аталадиган ташкилот ўз фаоли Шуҳрат Рустамовнинг фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтохур туман суди томонидан муомалага лаёқатсиз, деб топилгани ҳақида маълум қилди. Ташкилотга кўра, Рустамов деганлари Ўзбекистон президенти номига қатор йиллар давомида 2500 та ёзма шикоят топширган. У, шунингдек, бир неча йиллар давомида аризаларининг кўриб чиқилмаётгани ҳақида ҳисобот тайёрлаб, АҚШ элчихонаси орқали шу йилнинг июнида Ўзбекистонга келган БМТ Бош котиби Бан Ки Мунга...
- 19:10Қирғизистон хориждаги этник қирғизларга бепул таълим бермоқчи
Қирғизистон Таълим ва фан вазирлиги Тожикистон ва Ўзбекистоннинг этник қирғиз фуқароларига Қирғизистон олий ўқув юртларида давлат бюджети ҳисобидан ўқиш учун 30 та жой ажратишини маълум қилди. Вазирликка кўра, ўзбекистонлик қирғиз абитуриентлар 13 август куни Ўш давлат университетида рўйхатга олинади ва имтиҳон орқали олий ўқув юртига қабул қилинади. Президент Алмазбек Атамбаевнинг “Чет давлатларда яшайдиган ватандошларга таълим ва миллий маданият масалаларида ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги фар...
16:06Мулла Умар ўлгани ҳақида яна тасдиқланмаган хабар тарқалди, бунинг ўзбекларга алоқали жойлари ҳам бор
ББСнинг инглизча хизмати қандайдир манбалар Толибоннинг лидери, кўпроқ “Мулла Умар” деб танилган мулла Муҳаммад Умар, 2-3 йил аввал ўлгани, ўлимнинг сабаби ёки АҚШ дронларининг бомбалари, ёки исломчилар ичидаги ички жанжал, ёки сил кассаллиги бўлиши мумкинлигини билдиргани ҳақида хабар қилибди. Афғонистондаги ҳокимият бу хабарни текшириб кўришга киришганмиш, Толибондан расмий очиқлама кутилаётган эмиш. 1960 йили туғилган Мулла Умарнинг ўлгани ҳақида бундан аввалари ҳам бир неча марта хабарла...
- 07:31Самарқанднинг Пастдарғомида куйдирги тарқалди
Самарқанд вилояти Пастдарғом туманининг Ўзбекистон жамоа хўжалигида ўнлаб фуқаролар куйдирги хасталиги билан туман юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилди. Уларнинг бир нафари оламдан ўтгани айтилмоқда. Куйдиргининг янги ўчоғи ҳақидаги маълумот оғиздан-оғизга ўтиб, деярли бутун мамлакатга тарқаб улгурди. Воқеа гувоҳларига кўра, қассоблар молни сўйиш даврида унинг касаллиги, куйдиргига чалинганига эътибор беришмаган. Етарлича термик ишлов берилмаган мол гўшти оқибатда одамларга ўта хавфли к...
- 06:29Пойтахтда жамоат транспорти пиёдани уриб кетди, у маст бўлган экан
Тошкент шаҳрида 77-йўналишда ҳаракатланувчи “Мерседес” автобуси ҳайдовчиси Адҳам Тўлаганов Катта Хирмонтепа кўчасида пиёдани уриб юборди. Натижада қаттиқ жароҳатланган йўловчи шифохонада вафот этди. Маҳаллий газеталар энг кўп мурожаат қилаётган бу мавзуда йўловчининг маст бўлгани ва йўлнинг ўтиш белгиланмаган қисмидан ҳаракатланганига урғу берилган. Таъкидлаш керак, кейинги пайтда Ўзбекистонда содир бўлаётган йўл транспорт ҳодисаларининг аксар қисми ўзбеклар зеҳниятидаги қоидабузарликлар, тар...
01:24Қурбон байрамига Москвада жоме масжид очилади, Ислом Карим таклиф қилинган
“Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Москвадаги жоме масжиднинг очилиш маросимига таклиф қилинди, деб ёзди ўзбек матбуоти. - Маросим 23 сентябрга – Қурбон ҳайити байрамига мўлжалланган”. Мазкур хабарнинг маҳаллий матбуотда ёритилиш шаклига кўра, Ислом Карим Путиннинг таклифини жон-жон деб қабул қилади ва Қурбон Ҳайити куни Кремлда бўлади. Афсуски, бу ташрифнинг мамлакатни Россиядаги қора меҳнати билан боқаётган мардикорларимиз тақдирига заррача фойдаси йўқ. Агар режимбошимиз та...
- 23:10Сурхондарёда ҳашарчи жазирама туфайли оламдан ўтди
Озодлик радиосининг ўз манбаларига таяниб, хабар қилишича, Сурхондарё вилояти Қизириқ туманидаги 2-мактабнинг 2 ҳафта муқаддам мажбуран пахта чеканкасига чиқарилган 58 яшар фарроши Момохол Даминова жазирамага чидолмай, жон берган. Қизириқ туманининг Работак қишлоғида истиқомат қилган бу аёл 2-умутаълим мактаби директори томонидан пахта чеканкасига сафарбар этилган. “Момохол опамиз мактабда фаррош бўлиб ишлайди. Ўша кунлари ўзи мазаси бўлмай юрган экан. Лекин директор пахтага чиқасиз, деб м...
09:21Канадада ИШИДга қарши курашувчилар коалициясининг йиғилиши бўлади, Абдураҳим Пўлатнинг таклифлари у ерда муҳокама қилинмайди
Reuters агентлиги ИШИДга қарши курашаётган давлатларнинг йиғилиши Канадада 30 июлда ўтказилиши кутилаётганини хабар қилди. Хабарга кўра, йиғилишда бу мамлакатларнинг ҳарбийлари қатнашадилар. Ҳарбийлар ИШИДга қарши ўтказилаётган операцияларнинг самарадорлигини ошириш ҳақида маслаҳатлашмоқчи эканлар. У ерда АҚШнинг вакили сифатида, бу мамлакатнинг ИШИДга қарши курашувчилар билан алоқа қилишга тайинланган генерали Жон Аллен (расмда) иштирок этади. Канадага қайси мамлакатларнинг вакиллари келиши ва ...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведенияЧитать дальше...
Ризаев Исроилжон
Добавить сведенияЧитать дальше...