01 August 2015
00:24 - Халқаро Меҳнат Ташкилоти кузатувчилари Ўзбекистонга келади, аммо фойда бўлмайди
2015 йилнинг пахта мавсумида БМТ қошидаги Халқаро Меҳнат Ташкилоти (International Labour Organization, ILO) кузатувчилари томонидан мамлакатда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланиш масаласи мониторинг қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши ва Савдо-саноат палатасининг Халқаро Меҳнат Ташкилоти миссияси вакиллари билан ўтказилган учрашуви чоғида маълум бўлди. Ташкилот Ўзбекистон пахтазорларига ўз вакилларини йўллаб, бу борада кузатишлар олиб боради.

Ҳолбуки, БМТнинг мазкур ташкилоти 2013-14 йилларда ҳам бу йўналишда мониторинг ўтказган ҳамда Ўзбекистонда болалар меҳнатидан деярли фойдаланилмайди, деган юзаки хулоса берган.

Бу каби ташкилотларнинг кузатувлари бир тийинга қиммат нарсадир, дейди мухбиримиз. Чунки, мамлакатда диктаторлик режими ҳукм сурар экан, ҳар қандай кузатувчиларни осонлик билан керакли йўлга солиб юбориш мумкин. Бу каби жамият муаммоалрининг ечим йўли битта – Ўзбекистонда расмий сиёсат мухолифат бўлиши керак. Айнан ҳақиқий мухолифат бу муаммоларни кўтаради ва ҳокимиятни жамият манфаатлари ва фикри билан ҳисоблашишга мажбур қилади.