Кундалик хабарлар - 05 August 2015
- 22:49Самарқанд вилоятида ноқонуний қурол ови бормоқда
Маҳаллий матбуотда пайдо бўлган хабарга кўра, шу кунларда Самарқанд вилояти милицияси томонидан вилоятда ноқонуний тарзда ўқотар қурол сақлаш ҳолатларини аниқлаш ҳамда қурол сақлашга рухсати бўлган овчиларни ҳисобга олиш бўйича махсус операциялар амалга оширилмоқда экан. Маълумотларга мувофиқ, шу йилнинг дастлабки ярмида вилоят ички ишлар муассасалари томонидан ноқонуний тарзда ўқотар қурол сақлашнинг 84 та ҳолати аниқланди. Бу ҳолатлардан 45 тасида қурол эгалари уларни ўз хоҳишлари билан тегишл...
22:28Армиядан кетган турк аскари вижон азобидан қийналиб, аримияга қайтмоқчи ва ПККга қарши урушмоқчи, ўзбекларда виждон борми?
Маълумки, 10-15 кун аввал Туркия 1 йил кечикиб бўлса ҳам ИШИДга қарши ҳаводан уруш қилаётган АҚШ бошчилигидаги коалицияда фаол иштирок этишга бошлади. Туркия ҳарбий учоқлари бир неча марта ИШИД позицияларини бомбаладилалар. Туркияда жойлашган АҚШ ҳарбий базасидан ИШИДга қарши бомбардимон учоқлари учиришга рухсат берилди. Бугун биринчи марта АҚШнинг бир учоғи, шу ердан учиб ИШИД позицияларини бомбалади. Айни замонда, Туркия бир неча йилдан бери тўхтатиб турилган курдларнинг ПКК террористларига...
20:54Самарқанддаги тунги клублардан 400 киши ҳибсга олингани қизиқ, аммо бундан ҳам муҳимроқ воқеалар эътиборга муҳтож
Самарқандлик журналист Тошпўлат Раҳматуллаевнинг ўз блогида хабар қилишича, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тарафидан “Альтерэго”, “Патая”, “Джованни”, “Шаҳристон” ва “Ниагара” тунги клубларида ўтказилган рейдлар давомида 400 дан ортиқ шахс ҳибсга олинди. Меҳнат ва солиқ қонунчилигининг бузилиши юзасидан ўтказилган рейдларда инкассация қилинмаган 2 миллион сўмдан ортиқ тушум, 30 миллионлик контрафакт спиртли ичимликлари, тамаки маҳсулотлари ва чекишга мўлжалланган қоришмалар олинган. Ш...
- 20:31Пойтахтда оммавий жанжал уюштирган ўсмирлар қўлга олинибди
Республика Бош прокуратурасининг «Ҳуқуқ» газетаси Тошкентдаги Шифокорлар шаҳарчасида оммавий тартибсизликлар уюштирган тўппончали ўсмирларнинг қўлга олингани ҳақида хабар қилди. Газетага кўра, келишмовчилик шу ҳудуддаги «Офарин» ресторанида ўтказилган тўй пайтида юз берган. Дастлаб икки гуруҳ ёшлар пичоқ, дубинка ва таёқ билан бир-бирларига ҳужум қилишган. Кейинги тўқнашувда эса ўсмирлар пневматик тўппонча, пичоқ, бензин ёрдамида тайёрланган тез ёнувчи аралашма воситаларидан фойдаланишган. Ом...
20:09Ислом Карим туғма касал, диктаторликдан бошқа нарсани билмаслиги унинг унинг генида экан
Сингапур Миллий Университетининг Интернетдаги саҳифасида эълон қилинган мақолада “Нима учун баъзи сиёсатчилар консерватив, бошқалари либерал?” саволига жавоб қидирилади. Мақолада айтилишича, профессорлар Ричард Ебстейн (Richard P. Ebstein) ва Чю Су Ҳонг (Chew Soo Hong) узоқ йиллардан бери олиб борган тадқиқотларининг натижаларини 2014 йилда эълон қилганлар. Уларга кўра, дофаминергик генлар ижтимоий-стратегик қарорлар олишда иштирок этадилар. Бу университетнинг сиёсий қарашлари жуда консервати...
19:13Хитой ва АҚШ ислом терроризмига қарши биргаликда курашни давом эттиришмоқчи
Хитойда инглиз тилида чиқадиган China Daily гезетасида ислом терроризми эмас, терроризм ҳақида гапирилади. Аммо, ҳеч шубҳа йўқки, гап ислом терроризми ҳақида кетмоқда. Газетанинг бугунги хабарида айтилишича, Хитой ташқи ишлар вазиринг ўринбосари Ченг Гуопинг ва АҚШ Давлат Департаментининг контртерроризм координатори Тина Каиданов (Tina Kaidanow) кеча Пекинда терроризмга қарши курашиш бўйича иккинчи учрашув ўтказишди. Табиий, икки тараф бу соҳада ҳамкорликни кучайтириш кераклигини урғулашган....
15:36Қозоғистонда 32 минг таълим гранти олиш учун 67 минг талабгор бор, “Озодлик” радиосидаги ҳаромий-аҳмоқлар бунақа нарсаларни тушунадиларми?
Казинформ агентлиги бу мамлактнинг Таълим ва фан вазири Аслан Саринжиповга асосланиб хабар беришича, бу йил давлат томонидан бериладиган 32 минг дона таълим гранти учун 60 минг даъвогар бор. Таълим грантлари Қозоғистон ўқув юрталарида феълан текинга ўқиш имконияти беради. Грантларнинг 78 фоизи қозоқ тилида таълим оладиганларга берилади. 32 минг грантнинг 12,5 минги техник, 6 минги педогогика, 2,5 минги қишлоқ-хўжалик мутахассислари ва ҳоказолар учун ажратилган. Ҳозир давлат конкурс комиссияси...
07:05Бу йил Европага келаётган нолегал меҳнат муҳожирларидан 2 минги Ўрта Ер денгизида ҳалок бўлди, улар асосан мусулмонлар
Associated Press агентлиги ҳуқуқ ҳимоячилиги билан шуғулланадиган гуруҳларга асосланиб билдиришича, бу йил Ливиядан қайиқларда ноқонуний ҳолда Италияга ўтаётган меҳнат муҳожирларидан 1930 киши ҳалок бўлган. Яна 60 киши Юнонистонга ўтишда ҳалок бўлибди. Табиий, ҳалок бўлганларнинг ҳаммаси бўлмаса ҳам, сал кам ҳаммаси мусулмонлар. Мусулмон давлатларининг кўпчлигида, айниқса, Африкадаги давлатларнинг ҳаммасида иқтисодий аҳвол шундай ёмонки, агар Европа эшикларини очиб қўйса, бу мамлакатлар аҳол...
- 01:37Устюртда янги кимё мажмуаси ишга туширилади, аммо хусусий сектор иштирок этмаётган лойиҳаларнинг келажаги йўқ
Устюрт газ-кимё мажмуаси қурилиши 2015 йилнинг сентябрида якунига етказилиши режалаштирилган, деб айтди Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Ли Ук Хон. Маҳаллий матбуотда пайдо бўлган элчининг сўзларига кўра, Жанубий Кореянинг илғор технологияси, капитали, бой тажрибаси ва ноу-хаусини ўзида бирлаштирган Сўрғил кони негизидаги 4 миллиард долларлик Устюрт газ-кимё мажмуаси минтақадаги энг йирик корхонадир. Элчининг айтишича, қўшма лойиҳалар қаторига “Uzbekistan GTL” суюлтирилган табиий ...
22:50Тошкентдаги корейс элчихонаси йирик фирибгарлар гуруҳини фош қилди
“На посту” газетаси чоп этган хабарга кўра, Тошкентда ҳужжатларни сохталаштириш, хусусан, сохта диплом тайёрлаб сотиш билан шуғулланган гуруҳ қўлга олинган. Яъни, Жанубий Кореяга иқтисодиёт бўйича мутахассис сифатида ишлашга кетаётган фуқаро Владислав Тен ўз ҳужжатлари билан Жанубий Кореянинг Тошкентдаги элчихонасига келибди. Элчихона ходимлари дипломнинг ҳақиқийлигидан шубҳаланиб, ИИБга текширишга юборган. Шу тариқа қўлга олинган Тен сўроқ давомида унга ушбу дипломни тайёрлаб берган жиноий гур...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведенияЧитать дальше...
Маматова Ойгул
Добавить сведенияЧитать дальше...