31 July 2015
17:45 - ХАМАС арабларни яна “Ғазаб куни” куни ўтказишга чақирди, Исроил Ал-Акса жомесига 50 ёшга етмаганларни киритмади, келажак нима бўлади?

Маълумки, Филистиннинг Ғазо қисмида ҳукмронлик қиладиган ХАМАС исломий ҳаракати вақти-вақти билан мусулмонлари жума номозидан кейин “Ғазаб куни” шиори остида юриш қилишга чақиради. Бугун ҳам шундай юриш қилишга чақириқ қилинди. Исроил полицияси Қуддус марказидаги Ал-Акса жомесини қуршаб олиб, у ерга жума номози қилиш учун кетаётганларнинг 50 ёшдан кичик бўлганларини киритмади. Натижа нима бўлгани ҳақида хабарлар ҳам йўқ. Демак, ҳеч қандай юриш ҳам бўлмаган.

Аммо, воқеаларга юқорироқдан қараб, жараёнлар қандай кетишини тушуниш муҳим. Кўриб турибмизки, БМТнинг 1948 йилдаги қарорига кўра тузилиши керак бўлган мустақил Филистин давлати ҳали ҳам қурилгани йўқ. Арабларнинг ичида бирлик-баробарлик йўқ. 1948 йилда Филистин давлати яратилиши керак бўлган ва Ғарбий Соҳил деб аталган ерлар Иордания қўлида эди. Айнан Иордания, баъзилар ўйлаётгандек Исроил эмас, Филистин давлати тузилишига йўл бермади. У ерларни 1967 йили Исроил босиб олди. Фаластин Озодлик Ҳаракатининг лидери бўлган Ясир Арафат ўшанда Иордания қиролини ағдаришга ҳам ҳаракат қилди, аммо қилолмади ва Ливияга қочишга мажбур бўлди.

Мана арабчасига “бирлик-баробарлик” ва унинг охир-оқибати. Аҳвол ҳозир ҳам шундай. Филастин Озодлик Ҳаракати Ғарбий Соҳилда ҳукмрон, ХАМАС Ғазода. Баъзида ярашадилар, баъзида ички урушга ҳам тайёрлар.

Бу кетишда, ҳозир кўриб турганимздек, Исроил бутун Қуддусни ўз пойтахти қилиб олади, Ғарбий Соҳилнинг Қуддусга ёпишган жойларни яҳудийлаштиради ва вақти келиб Ал-Аксани жоме сифатида бекитади қўяди. Унга ўрнак бўладиган мисол ҳам бор. Турклар Истанбулни босиб олгач, насронийларнинг энг тарихий черкови Ая-Софияни масжидга айлантиргандилар, кейин Отатурк уни музей қилиб қўйди.

Унутмамаслик керакки, бирлик-баробарлик масласида ўзбеклар араблардан ҳам баттарлар. Шундай экан, ўзбекларни ҳам, Қуръонни ёдлашдан ташқари, ақл ишлатишга ҳам ўргатиш муҳим.