Кундалик хабарлар - 05 March 2016
12:48Ислом Каримнинг иши чатоқ, Ўзбекистон пенсионерлар уюшмаси расман рўйхатга олинди
Мавжуд режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари ўзлари ҳам тушунмасдан, хавфли бир хабарни тарқатдилар. Маълум бўлишича, шу кунларда Адлия вазирлиги “Ўзбекистон пенсионерлар уюшмаси” номли янги тузилган ташкилотни рўйхатга олибди. Нима учун бу ташкилотнинг номида “нафақахўрлар” ўрнига “пенсионерлар” сўзи ишлатилганинги тушуниш мумкин. “Нафақахўр” сўзидаги “-хўр” қўшимчаси анчагина хунук жаранглайди. Аммо, Ислом Каримнинг иши чатоқлигининг бунга алоқаси йўқ. Гап – бундай ташкилотнинг тузилишини ў...
11:02Эски ҳаммом – эски тос: Азиз Абдуҳакимов номи ўзгартирилган Меҳнат вазирлигида вазирлигини давом эттиради, аммо миллат олдида жавоб берадиган куни ҳам келади
Ислом Карим шу йил 22 февралдаги қарори билан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги таркибида баъзибир ўзгартиришлар қилиб, унинг номини Меҳнат вазирлиги деб ўзгартирган эди. “Эски ҳаммом – эски тос” деганларидек, номи ўзгартирилган вазирликнинг раҳбари ўзгартирилмади. Ислом Карим кечаги фармони билан аввалги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг вазири Азиз Абдуҳакимовни гўёки янги Меҳнат вазирлигининг вазири этиб тайинлади. 2014 йидан бери вазирлик қилаётган ...
10:35Ўзбекларга яна бир яхши хабар: Ўртача ойлик бўйича Хитойдан ҳозир 290 фоиз орқадамиз, Ислом Карим умрбод президентлик қилса, Хитойга бор-йўғи 150 йилда етиб оламиз
Аввалги хабарларимздан бирида ҳозир ўртача ойлик бўйича Европа мамлакатларидан 1600 фоиз орқада эканлигимиз, Ислом Карим умрбод президентлик қилса, Европага 100 йилдан ҳам олдин етиб олишимизни билдириб, келажаги буюк Ўзбекистон халқини хурсанд қилган эдик. Reuters агентлигининг хабарига кўра, бугун Хитой парламенти – Умумхитой Халқ Вакиллари Мажлисида нутқ сўзлаган Бош вазир Ли Кэцян ўз мамлакатининг 5 йиллик ривожланиш дастурини тақдим қилган. Дастурга кўра, бу йил Хитойда Ялпи Ички Маҳсуло...
08:33Нью-Йорк биржасида бу ҳафта ўсиш бўлди, изоҳлар тули-туман, “Ҳаракат” нима дейди?
Табиий, бу биржанинг асосий кўрсатгичи Dow Jones индексининг ўсиши ҳақида гап кетмоқда. Бу ўсиш изчил бўлгани йўқ. Душанба куни Dow Jones тахмина 100 поғанага тушиб кетган бўлса, сешанба куни қутирди сал кам 400 поғанага юксалди, кейинги 3 кунда ҳаммаси бўлиб 100 поғанача ўсиш бўлди. Ҳафталик ўсиш 400 атрофида. Энди Dow Jones 17007 га тенг. Экспертлар бундай ўсишни турлича изоҳламоқдалар. Биринчи навбатда, нефть нархининг ортиши кўрсатилмоқда. Бу таҳлиллар унчалик ишончли кўринмайди, чунки, не...
21:39Россиянинг тергов органлари Гулчеҳра Бобоқуловага айбнома эълон қилдилар, хавфсизлик хизматлари эса терроризм изларини ҳам қидирмоқдалар
Бу мамлакат Тергов Комитетининг пресс-релизига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, Москвада 4 ёшли қизалоқнинг кесиб олинган бошини кўтариб юрган пайтда қўлга олинган Гулчеҳра Бобоқуловага Россия Жиноят Кодекси 105 моддасининг 2-чи бўлими бўйича ёш болани ўлдириш айблови расман эълон қилинди. Бу айблов исботланса ва Бобоқулованинг эс-ҳуши жойидалиги тасдиқланса, у 25 йилгача қамоқ жазоси олиши мумкин. Аёлнинг руҳий аҳволи махсус нарколо-психолгик экспертизалар натижасида аниқланади. Рос...
19:40Хабарга ҳам арзимайдиган хабар: Германияда ҳам ИШИДчини ушлашибди, Исломда ислоҳотлар ўтказилмаса, ҳар қадамда ушлашаверади ҳам, Жордано Брунони эсланг
Ростдан ҳам хабарга арзимайдиган хабар. Қаранг, ҳар кун, ҳар соат ва ҳар дақиқда дунёда минглаб автоҳалокатлар бўлади, уларда ҳалок бўлиш ҳоллари ҳам жуда кўп. Аммо, ҳозир улар хабар ҳам қилинмайди, улар ҳаётимизнинг арзимаган бир парчасига айланиб бўлди. Табиий, катта автоҳалокатлар, таниқли инсонларнинг иштирокида бўлган ёки биронта эътибога лойиқ жиҳати бор бўлган ҳалокатларгина хабар қилинади. Ислом терроризми билан боғлиқ воқеалар ҳам ҳаётимизнинг оддий бир парчасига айнаб бормоқда эмас,...
17:38Буюкбританиянинг ЕИдан чиқиши ҳақида умумий фикр бу мамлакат расмийлари ичида ҳам йўқ, ҳақиқий фикр “Ҳаракат”да
Аввалги хабарларимиздан маълумки, Буюбританияда шу йил 23 июнда Европа Иттифиқидан чиқиш масаласида умумхалқ рефекрендуми бўлади. Табиий, кўпчиликниннг фикри ўшанда билинади. Аммо, турли даражадаги расмийларда умумий фикр йўқлиги, айнан уларнинг фикри оддий биританияликларга таъсир қилишини ҳисобга олсак, ҳали рефередум натижаси қандай бўлишини тахмин қилиш қийин. Буюкюритания Бош вазири ўз фикрини билдираётгани йўқ. Кўзга кўринган сиёсатчи, Лондан шаҳрининг мэри Борис Джонсон ЕИдан чиқиш тар...
- 23:13Россияда машҳур бўлиб кетган Бобоқулованинг ўғли Самарқандда ҳибсга олинди
Ўзи боқаётган 4 яшар қизалоқнинг бошини олиб, Россияда ажиотаж яратган самарқандлик Гулчеҳра Бобоқулованинг ўғли Раҳматулло Самарқандда маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари тарафидан ҳибсга олинди. Бу ҳақда хориж нашрларига интервью берган Раҳматуллонинг бобоси Баҳриддин Тўраев набираси сабабдан ҳибсга олингани ва ҳозир қаерда сақланаётганини билмаслигини таъкидлади. Маълум бўлишича, 19 ёшда Раҳматулло онаси билан бир неча кун аввал гаплашган экан. Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳам Гулчеҳр...
21:41Тошкентдаги йирик Тренд супермаркети бекилди ёки бекитилди
2013 йилда ўз фаолиятини бошлаган “Trend” супермаркети ўз фаолиятни битирди. Маълум бўлишича, бу йирик савдо тармоғида Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси ва прокуратура органи томонидан ўтказилган тафтишларда қатор қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган. Шунингдек, нархларнинг турдош маркетларга нисбатан қимматлиги ҳам маркетнинг синишига сабаб бўлган. Исми сир қолишини истаган маркет ходимлардан бири савдо тармоғи сарой атрофидаги шахслардан бирига ёқмагани ҳамда у томонидан маркетнинг “Sunday” са...
- 21:04“Ўзозиқовқатхолдинг” ширкатига янги раҳбар тайинланди
Кеча Президент Ислом Каримнинг қарор билан “Ўзозиқовқатхолдинг” компаниясига янги раис тайинланди. Бу одам Одилхон Рустамов бўлиб, шу пайтга қадар Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари бўлиб ишлаб келаётганди. Бир умр солиқ соҳасининг нонини еган Рустамов ёш бўлишига қарамай “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган. Бу ерда масаланинг қизиқ жиҳати - бозор муносабатларга ўтган ва озиқ-овқат соҳаси деярли давлат монополиясидан чиқиб кетган бир мамлакатда ҳукумат томонидан “Ўзозиқовқатхолдинг...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Самат Мурод
Добавить сведенияЧитать дальше...
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведенияЧитать дальше...