03 March 2016
23:13 - Россияда машҳур бўлиб кетган Бобоқулованинг ўғли Самарқандда ҳибсга олинди
Ўзи боқаётган 4 яшар қизалоқнинг бошини олиб, Россияда ажиотаж яратган самарқандлик Гулчеҳра Бобоқулованинг ўғли Раҳматулло Самарқандда маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари тарафидан ҳибсга олинди. Бу ҳақда хориж нашрларига интервью берган Раҳматуллонинг бобоси Баҳриддин Тўраев набираси сабабдан ҳибсга олингани ва ҳозир қаерда сақланаётганини билмаслигини таъкидлади. Маълум бўлишича, 19 ёшда Раҳматулло онаси билан бир неча кун аввал гаплашган экан.

Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳам Гулчеҳра Бобоқулова яратган шов-шувларга аралашди ва Ўзбекистон фуқаросининг тергов қилинишида ўрис ҳамкасбларига ёрдам беришини баён қилди. Ўзбек прокурорлари Бобоқулованинг шахсига о ид маълумотларни дарҳол ўрисларга етказишини айтган, эҳтимол унинг ўғлини шунинг учун ҳибсга олишгандир.

Дастлабки терговларда Бобоқулова ўзи боқаётган гўдакнинг бошини Сурияда болаларнинг қонини тўкаётган Путиндан ўч олиш мақсадида кесиб олганини айтгани аввалги хабаримизда айтилган эди.