Кундалик хабарлар - 10 March 2016
- 18:36Хориждаги мардикорларимиз ҳам келажакда пенсия олиши мумкин
Албатта улар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўз маблағларидан тегишли тартибда пул ўтказиб боришса, дейди мухбиримиз. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг миллий қонунчилик порталида эълон қилинган Қарорида "Бадаллар ўз вақтида тўлаб борилганда, чет элда ишловчи шахслар Қонунга мувофиқ Ўзбекистонда пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўладилар", дейилган. Шахслар Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш шарти билан Қонунга мувофи...
17:04Ислом Карим Тошкент шаҳри ва вилоятини давлат ичидаги давлатга, бошқа вилоятларга душман бўлган минтақага айлантирмоқда
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги миллий қонунчилик базасига кўра, Тошкент шаҳри ва вилоятига бошқа минтақалардан келган фуқаролар учун вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланишга рухсат бериш ҳуқуқи берилади ва бусиз уларнинг бирор иш билан шуғулланиши мумкин эмас. Шунингдек, бундай ҳуқуқни бериш учун уларнинг вақтинчалик пропискадан ўтиши, пропискадан ўтиш учун эса Тошкент ёки Тошкент вилоятида уй-жойга эга одамнинг нотариал розилиги талаб этилади. Ва, бундай гувоҳноманинг м...
- 10:37Фақат бир кун ўзбек аёли эъзозда бўлди, бугун ҳамма нарса жойига тушди
Кеча хотин-қизлар куни муносабати билан Қўқон шаҳрида аёллар учун жамоат транспортида йўл киралар олинмади. Фарғонада эса ҳатто айрим йўналишсиз таксилар ҳам бепул бўлди, “Камолот” ташкилоти фаоллари бозорга келган аёлларга ҳаммоллик қилишди. Сурхон-у Қашқадарё, Самарқанд-у Бухоро, Хоразмда бундай ҳам бўлмади. Тошкентда йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари аёл ҳайдовчиларнинг одатдагидек йўлини тўсиб, ноодатий тарзда сунъий гуллар улашди. Бугундан ҳаёт ўз маромига тушди: Тошкентнинг Қўйлиқ бозо...
- 09:55Яхши хабар: Тошкентда электр асинхрон двигателлар заводи қурилади
"Ўзбекистон темир йўллари" ширкати Франциянинг Alstom ширкати билан ҳамкорликда Ўзбекистонда электр асинхрон двигателлар ишлаб чиқарувчи завод қурмоқчи. Французлар тарафидан двигатель корхонасига 3,5 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилади. Электр ва дизель локомотивлари ҳамда шаҳар атрофида ҳаракатланувчи поездлар учун двигателлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона йилига 200 минг дона двигатель ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. Муҳим жиҳати, двигателларда МДҲ давлатлари боз...
- 09:13Венгрия Республикаси Ўзбекистонда элчихона очди
Тошкентда Венгриянинг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси ўз фаолиятини бошлагани ҳақида Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди. Маълум бўлишича, Венгриянинг Муваққат ишлар вакили Янош Ваник ҳозирча дипломатик ваколатхонага вақтинчалик раҳбарлик қилади. Аввал қароргоҳи Москвада бўлган Венгрия Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ўзбекистонда аккредитациядан ўтарди ва Ўзбекистондаги элчи вазифасини ҳам бжараради. Ташқи ишлар вазирлиги хабарида Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги савдо айлан...
07:22АҚШнинг Миссисипи ва Мичиган штатларидаги бошланғич босқич сайловларида республикачилардан Доналд Трамп, демократлардан Берни Сандерс ғалаба қозонди
Миссисипи ва Мичиган штатларидаги бошланғич боосқич сайловлари 8 март сешанба куни ўтказилди. Ҳозиргина у ерда натижалар эълон қилинар экан, Тошкентда чоршанба кунининг эрталаби бўлганди. Мана натижалар. Иккала штатда ҳам республикачилардан Доналд Трамп 38 фоиз атрофида овоз олиб ғалаба қозонди. Унинг асосий рақибидек кўринаётган Тед Круз иккала штатда ҳам 25 фоизнинг артофида овоз ололди ва учинчи ўринда қолди. Иккинчи ўриннни шу пайтгача доим орқада келаётган Огайо штатининг губернатори Жо...
02:18Ислом терроризми Исроилда ҳам битмайдиган кўринади: Пичоқли террорист араб Тел-Авивда 1 кишини ўлдирди, 10 кишини яралади
Jerusalem Post газетасидаги хабарларда айтилишича, кеча бир филистинлик одам пичоқ билан тўғри келган одамга ҳужум қилишга бошлаган. Полиция бу ерга етиб келиб, филистиликни отиб ташлагунча, филистинлик 1 америкалик туристни ўлдирган, ораларида 2 россиялик турист ва ҳомиладор хотин ҳам бўлган 10 кишини ярадор қилган. Филистин агентликларига кўра, бу - Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида яшовчи, 22 ёшли йигит экан. Jerusalem Post газетасида айтилишича, пичоқли ҳужумлар Тел-Авивдаги Перес Тинч...
- 00:37Европада ислом терроризми битмайди: Данияда 16 ёшли қиз 2 мактабда теракт тайёрлаётганда айбланмоқда
Данияда 16 ёшли қиз яқинда Ислом динини қабул қилган бўлиб, унинг 24 ёшли, Суриядаги урушларда қантнашган дўсти бор экан. Тахмин қилиш мумкинки, ўша дўстининг таъсири остида ёки унинг ёрдамида бу қиз бомбалар тайрлашда ишлатиладган ингредиент топиб, 2 та бомба тайёрлашга ҳам бошлаган эмиш. Яна тахмин қилиш қийин эмаски, уни ўша 24 яшарли мусулмон дўсти ёки ўйнаши бошқарган. Хуллас, исми айтилмаётган бу икки ёш икки мактабда, улардан бири яҳудийлар мактаби, портлатиш учун бомба тайёрлаётганлар...
- 21:38Бешариқда миршаб тадбиркорни отиб ўлдирган
“Озодлик” радиосининг ўз манбаларига таяниб хабар қилишича, Фарғона вилояти Бешариқ тумани Ички ишлар бўлимининг катта лейтенанти маҳаллий тадбиркорлардан бирини отиб ўлдирганликда гумонланиб, ҳибсга олинибди. Тергов маълумотларига кўра, исми ошкор қилинмаётган 29 яшар милиция ходими жиноятини яшириш мақсадида тадбиркорнинг мурдасини майда бўлакларга бўлиб, сувга оқизиб юборган. Радио респондентига кўра, туман ИИБнинг Жиноят қидирув бўлими ходими 6 март куни тадбиркор билан ўзаро жа...
20:26Ўзбекча масхарабозлик: Маҳалла оқсоқолларига сайловлар ўтказилармиш
Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати матбуот хизматига кўра, шу йилнинг май ва июнь ойларида маҳалла оқсоқолларига сайловлар бўлиб ўтади. Мазкур сайлов кампаниясида 9 минг 764 нафар маҳалла қўмитаси раиси ва уларнинг қарийб 100 минггга яқин маслаҳатчиси сайланади. Ўз-ўзини бошқариш органи раҳбарлигига сайланадиган шахс мавжуд низом ва қоидаларга мувофиқ, олий маълумотли бўлиши ва сайлов олдидан тегишли ҳудудда камида беш йил мунтазам равишда яшаб келган бўлиши лозим. Мамлакат Олий Мажлиси Сенатини...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведенияЧитать дальше...
Ташанов Дайнов
Добавить сведенияЧитать дальше...