05 March 2016
11:02 - Эски ҳаммом – эски тос: Азиз Абдуҳакимов номи ўзгартирилган Меҳнат вазирлигида вазирлигини давом эттиради, аммо миллат олдида жавоб берадиган куни ҳам келади
Ислом Карим шу йил 22 февралдаги қарори билан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги таркибида баъзибир ўзгартиришлар қилиб, унинг номини Меҳнат вазирлиги деб ўзгартирган эди. “Эски ҳаммом – эски тос” деганларидек, номи ўзгартирилган вазирликнинг раҳбари ўзгартирилмади. Ислом Карим кечаги фармони билан аввалги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг вазири Азиз Абдуҳакимовни гўёки янги Меҳнат вазирлигининг вазири этиб тайинлади.

2014 йидан бери вазирлик қилаётган Азиз Абдуҳакимов исмли шахс, бундай вазирлик нима билан шуғулланиши кераклигини ҳам тушунмайдиган одамлиги шубҳасиз. Агар, у бирон нарсани тушунса, Ўзбекистондан ишсизлик даражаси жуда юксак эканлиги, миллионлаб ўзбеклар ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояланмаган ҳолга чет эллардан мардикорлик қилаётганларини расман тан олиб, бу аҳволдан чиқиш дастури устида ишлашга бошлаган бўларди.

Бундай вазирлар халқ душманидан бошқа нарса эмас. Вақти келади, улар халқ олдида жавоб берадилар.