03 March 2016
21:41 - Тошкентдаги йирик Тренд супермаркети бекилди ёки бекитилди
2013 йилда ўз фаолиятини бошлаган “Trend” супермаркети ўз фаолиятни битирди. Маълум бўлишича, бу йирик савдо тармоғида Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси ва прокуратура органи томонидан ўтказилган тафтишларда қатор қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган. Шунингдек, нархларнинг турдош маркетларга нисбатан қимматлиги ҳам маркетнинг синишига сабаб бўлган.

Исми сир қолишини истаган маркет ходимлардан бири савдо тармоғи сарой атрофидаги шахслардан бирига ёқмагани ҳамда у томонидан маркетнинг “Sunday” савдо тармоғига қўшилиши таклифига рад жавоби берилганидан сўнг тафтишлар бошланганини айтди. Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Тошкентда “Дунё” маркетлар тармоғи ҳам худди шундай ўйинлар ортидан ёпилганди.