11 January 2016
11:35 - Толибон ва ИШИДчилар билан урушда Афғон армиясининнг қўли баланд келишга бошладими?
Жаҳон ахборот воситалари Афғонистон Мудофаа вазирлигига асосланиб тарқатаётган хабарларига кўра, Афғонистон армияси Толибон қўлидаги 59 нафарни асирни озод қилибди, Тожикистон билан чегарадош бўлган Таҳор вилоятида Толибоннинг қўлида бўлган ҳудудларнинг бир қисмини қайтариб олибди. Бу ердаги жангларда толибларнинг 30 жиҳодчиси ўлдирилибди, анчагина қурол ва техника қўлга олинибди.

Покистон билан чегарадош Нангархор вилоятида эса, Афғонистон қўшинлари ИШИД тарафдори бўлган террористик гуруҳларнинг 50 нафар жиҳодчисини ўлдиргани ҳам Мудофаа вазирлига асосланиб хабар қилинди. Қизиғи шундаки, ИШИДчиларга қарши Толибон ҳам урушмоқда, уларнинг позицияларини АҚШнинг дронлари бомбаламоқда экан.

Бу хабарлардан келиб чиқиб, турли терророистик гуруҳлар билан урушда Афғонистон армиясининг қўли баланд келишга бошладими деган савол туғилиши табиийдир. Бу саволга ҳали жавоб йўқ, аммо ўтган йилнинг октябрь ойида у ердаги ўз мухбирмизга асосланиб берган хабарлармиздан маълумки, Афғонистоннинг феълан вице-президенти, ўзбек генерали Абдурашид Дўстим раҳбарлигидаги қўшинлар Ўзбекистон ва Туркманистон билан чегарадош Жавзжон ва Форёб вилоятларини толиблардан тозалаган эди.

Биз хабар сарлавҳасидаги саволнинг жавоби “ҳа” бўлишини истар эдик, дейди мухбиримиз. Аммо, бунинг учун бутун Афғонистон армиясини Абдурашид Дўстимга бўйсиндириш керакга ўхшайди.

Афғонистоннинг харитасида қизил билан бўялган вилоят - Таҳордир. Унинг ғарбидаги вилот – Қундуз, Қундузнинг ғарбидасиги – Балх, ундан кейингиси - Жaвзижoн. Буларнинг ҳаммасида ўзбеклар ёки кўпчиликни ташкил қилади ёки ўзбекларнинг сони катта.