Кундалик хабарлар - 19 February 2016
- 19:22Ўзбекистон футзалчилари жаҳон чемпионатига йўлланма олди
Футзал бўйича Тошкентда ўтаётган Осиё чемпионатининг бугун бўлган ярим финалида Ўзбекистон жамоаси Тайланд жамоаси устидан ғалаба қозониб, турнир финалига йўлланма олди. Бу эса шу йил Колумбияда ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмаси деганидир. Қизғин баҳслар билан ўтган бугунги ўйиннинг асосий қисмида 1:1 дуранг қайд этилиб, пеналтилар сериясида ўзбек ўйинчилари 3:2 ҳисобида рақиб жамоани мағлуб қилдилар. Чемпионат финали 21 февралда Тошкентда бўлади.
18:40Анқарадаги теракт қурбонлари бўйича Ислом Карим Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Президенти Ислом Карим Анқарада 28 нафар одам ўлимига сабаб бўлган террорчилик ҳужуми муносабати билан Туркия Президенти Режаб Эрдўғонга ҳамдардлик мактуби йўллагани расмий хабарлардан маълум бўлди. Ўзбекистон Ташқи ишлари вазирлигига кўра, Ислом Карим Туркия президенти ва турк халқига чуқур таъзия изҳор этиб, қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамда яқинларига самимий ҳамдардлик билдирибди. Таъкидлаш жоиз, Анқарада 17 февраль куни амалга оширилган террор хуружи оқибатида 28 одам қ...
11:32Европа Иттифоқининг келажаги хавф остида, Буюкбритания ундан чиқиши мумкин
Буюкбританиянинг Европа Иттифоқидан чиқиш хавфи ҳозир пайдо бўлгани йўқ. Бир неча йилдан бери Буюкбртания ЕИдан чиқиш масаласи бўйича референдум ўтказиш ниятида эканлигини айтиб келади. Ҳозир ЕИ ўз ичида бир қатор ўзгаришлар қилмоқчи. Улар Буюкбританияга ёқмайди, шекилли, ўзгаришлар қилинса, Буюбритания ЕИдан чиқиш бўйича референдумни бир неча ой ичида ўтказмоқчи. Кечадан бошлаб Европа Иттифоқига аъзо бўлган 28 мамлакатнинг лидерлари Брюсселда йиғилиш ўтказишмоқда. У ерда Буюкбританиянинг ЕИдан...
00:36Рим Папаси америкалик катoликларни феълан Доналд Трампга овоз бермасликка чақирди
Reuters агентлигининг хабарига кўра, насронийларнинг католиклар оқими раҳбари Рим Папаси Франциск Мексикага қилган сафаридан қайтар экан, ҳозир Республикачилар Партиясининг АҚШ президентилигига номзоди бўлиш учун курашаётган ва АҚШга келаётган муҳожирлар оқими йўлида тўсиқлар қўйишга чақираётган Доналд Трамп ҳақида шундай дебди: “Кўприклар қуриш эмас, имкони бор жойда деворлар қуриш ҳақида гапираётган одамни насроний ҳам деб бўлмайди”. Тўғри, Франциск “мен америкалик католикларга Трампга ово...
22:07Тошкент судида “Салафийлар” устидан маҳкама бормоқда, аммо айб салафийларда эмас, Ислом уламоларида
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида “Салафийлар” диний оқимига мансубликда айблаётган 4 нафар шахс устидан суд жараёнлари бормоқда. Айблов хулосасига кўра, Акмал Ўринов (1985 йилда туғилган), Темур Сиддиқов (1981 йилда туғилган), Ойбек Солиҳов (1983 йилда туғилган) ва Даврон Қаюмов (1988 йилда туғилган)лар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 216-моддаси (Жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузиш) ва 2443-модда (Диний мазмундаги материалларни қонунга хил...
21:24Мавжуд режимнинг йирик жамоат арбоби ҳисобланадиган Эркин Боқибоев вафот этибди
Бугун Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Марказий Кенгаши раиси Эркин Боқибоев 82 ёшида вафот этди. У 1999 йилдан бери “Нуроний” жамғармаси Марказий Кенгаши раиси сифатида ўзбек оқсоқолларига етакчилик қилиб келаётганди. Режим олдидаги хизматлари эвазига Э.Боқибоев Ўзбекистонда хизмат кўрсатган иқтисодчи фахрий унвони, “Дўстлик”, “Эл-юрт ҳурмати”, “Меҳнат шуҳрати” орденлари билан мукофотланганди. Хаб...
- 19:13Наманганда ер силкинди
Бугун, 18 февраль куни соат 11:05да мамалкатимиз шарқидаги Наманган вилояти ҳудудида ер силкинишлари сезилди. Евроосиё сейсмология марказига кўра, зилзила кучи Тошкентдан 216 километр, Наманган шаҳридан 36 километр масофадаги зилзила эпицентрида магнитуда 4,2 баллга тенг бўлган. Зилзила ўчоғи 1 км чуқурликда жойлашган. Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида сейсмик фаоллик сезилмаган.
- 18:12Таксичи аёлни чавақлаган ҳамюртимиз 14,5 йилга қамалди
Ўрис матбуотининг билдиришича, Ковров шаҳар суди томонидан 23 яшар ҳамюртимиз Анваржон Сотволдиев Россия Жиноят Кодексининг қотилликкка оид моддалари билан айбланиб, 14¸5 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Жазони қаттиқ тартибдаги колонияларда ўташ белгиланди. Владимир вилояти Тергов қўмитаси расмийсига кўра, Арваржон 2011 йилдан бошлаб, Россияда яшаб, меҳнат қилган. Харждан муаммога дуч келган ўзбекистонлик муҳожир таниш таксичи аëл Оксана Багровани тунаган. Ўғрилик пайтида қочишга уринган 28...
17:28“Ҳаракат” яна ҳақ чиқди: Туркия Бош вазири Анқарадаги терактни курдлар уюштирганини билдирди
Аввалги хабаримизда Анқарада 28 кишини ўлими билан тугалланган терактни кимлар қилгани ҳақида Туркия раҳбарлари тахминлар ҳам қилмаётганларини ҳайрон бўлиб айтгандик. Аммо, эслатиш керакки, “Ҳаракат” агентлиги бу терактни курдлар қилгани ва келажакда курдларни 1915 йили қирғин қилинган арманиларнинг куни кутиши мумкинлигини урғулаган эди. Сўнги маълумотлар “Ҳаракат”нинг ҳақлигини кўрсатмоқда. Туркия Бош вазири Аҳмад Довудўғли Анқарадаги теракт Сурия курдлари тарафидан қу...
16:42ЕИ-Ўзбекистон: Инвестиция ва савдо кенгаши тузилади. “Бирлик” бундай қадамларни олқишлаган ва олқишлашни давом эттиради
ЕИнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Юрий Штерк Иттифоқ ва Ўзбекистон ўртасида шу йилнинг биринчи ярмида Инвестиция ва савдо масалалари бўйича кенгашни ташкил қилиниши ҳақида хабар қилди. Дипломатнинг иддаосича, кенгашнинг ташкил этилиши ЕИ ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий-техник ҳамкорликнинг кенгайишига сабаб бўлади. Расмий маълумотларга қараганда, Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг Россия ва Хитойдан кейин учинчи ўринда турадиган муҳим савдо ҳамкоридир. ...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведенияЧитать дальше...
Ризаев Исроилжон
Добавить сведенияЧитать дальше...