Кундалик хабарлар - 22 February 2016

  • 22:24Сенсация: Сурияда ўқ отишни тўхтатиш бўйича келишув 27 февралда кучга кирар эмиш

    Reuters агентлиги исми айтилмаган Ғарб дипломатларига асосланиб билдиришича, АҚШ ва Россия Сурияда ўқ отишни тўхтатиш ҳақидаги келишув 27 февралда кучга кириш ҳақида келишишибди. Сурияда ҳукумат қўшинлари билан бир қатор мухолифат ташкилотларининг қуролли кучлари тўғридан-тўғри жанглар олиб бормоқдалар, Россия ва АҚШ раҳбарлигидаги коалиция эса фақат ҳаво ҳужумларида иштирок этмоқда. Россия ҳамма мухолифатчиларни бомбардимон қилмоқда, АҚШ раҳбарлигидаги коалиция фақат ИШИДнинг кучларини бомбарди...

  • 21:51Ўзбекистонда яна ер силкинди

    Кеча, якшанба куни соат 14дан 13 дақиқа ўтганда мамлакатимизнинг қатор шаҳарларида ер қимирлагани сезилди. Тошкент сейсмология марказининг билдиришича, зилза эпицентри пойтахтдан 500 километр жанубда, Афғонистннинг Ҳиндикуш тоғларида бўлган. Эпицентрда зилзила кучи 5,7 бални ташкил қилган. Тошкентда зилзила кучи 2-3 балл атрофида, Сурхандарёда 3 балл, Навоийда 2 балл бўлган. Шанба куни эса мамлакатимиз шарқида 4,5 балл кучланишдаги зилзила юз бергани хабар қилинган эди.

  • 21:36Ўзбекистонда болалар озиқ-овқатларига ГМОлар қўшиш таъқиқланади

    Мамлакат парламенти депутатлари “Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар киритмоқда. Мазкур ўзгаришларга мувофиқ, болалар овқатларида ГМО, яъни генетик модификацияланган организмлар қўллаш тақиқланади. "Бундан ташқари, режада ГМО (генетик модификацияланган организм, ёки ирсий ўзгартирилган организм деб ҳам аталади) сақловчи озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кириш ва тарқатишни ҳуқуқий чеклаш ҳам назарда тутилган", дейилади парламент воизлари томонидан тақра...

  • 21:11Қизиқ: Ўзбекистонда украин маҳсулотларига қўшимча импорт солиғи бекор қилинди

    Мамлакатимизда Украинада ишлаб чиқарилган маҳсулотларга қўшимча импорт солиғи бекор қилинди. Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги матбуот хизматига кўра, бу ҳақдаги қарор Вазирлар Маҳкамасида 18 февраль куни қабул қилинган. Украина ва бошқа давлат махсулотларига мамлакатимизда бир йилдан бери қўшимча 5-10 фоизлик солиқ импорт солиғи солиб келаётганди. Украинадаги воқеалар туфайли Ғарб Россияга қарши кучли санкциялар киритгандан кейин, Россия ҳам бунга жавобан,...

  • 20:39Ўзбекистонда “Одноклассники” ижтимоий тармоғини таъқиқлангани йўқ, бугун Скайп ҳам яхши ишлашга бошлади

    Қатор электрон нашрларда “Одноклассники” ижтимоий тармоғи Ўзбекистонда таъқилангани, яъни ишламаётгани ҳақида хабарлар чиққанди. Регнум агентлигининг мазкур ижтимоий тармоқ матбуот котиби Анастасия Жбановага таяниб ёзишича, бу хабарлар ёлғон, “Одноклассники” ижтимоий тармоғи Ўзбекистонда тўсиқларсиз ишламоқда. Мамлакатда энг кўп, 3 миллиондан ортиқ фойдаланувчиига эга ижтимоий тармоқ бошқаларидан фарқли ўлароқ таъқиққа учрамаяпти. Мазкур хабаримиз ёзилаётган ва сайтга қўйилаётган пайтда Ўзбек...

  • 18:46Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими, милиция генерали Аҳмад Усмонов ҳибсга олинди

    Шу йилнинг 4 февралида халқ депутатлари Тошкент вилояти кнгашининг тнавбатдан ташқари сессиясида лавозимидан четлатилган Тошкент вилояти ҳокими, милиция генерали Аҳмад Усмонов ҳибсга олинди. Унга Ўзбекистон жиноят қонунчилигининг мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги, пора олиш сингари бир қатор коррупцион айбловлар билан жиноят иши қўзғатилган. Маълум бўлишича, Усмонов Тошкентдаги МХХ ертўласида сўроқ қилинмоқда. Президент унинг ишдан олиниши жараёнида Аҳмад Усмоновга ни...

  • 17:23Юсуф Жума: Эврил Турон (Мамадали Маҳмуд) жасорат тимсоли

    Агар Мамадали Маҳмуд ёзувчи бўлмаганида ҳам миллатнинг жасоратли фарзанди бўлиб тарихда қоларди. Агар У фақатгина ёзувчи бўлса ҳам жасоратли сўз устаси бўлиб, сўзи миллатга мактаб бўлиб қоларди. Мир Алишер икки карра шердир (Ҳам Али, ҳам шер - Ҳазрат Алини шер деганлар), Эврил Турон икки карра жасоратли эрдир. Агар улуғ Нобел тирик бўлганда унга мукофотни қўш қўллаб қўш карра топширарди. Агар Эврил Турон отида мукофот бўлса, келажакда Туроннинг шундай мукофоти бўлади, Нобел бу мукофотни олиш...

  • 17:23Yusuf Juma: Evril Turon (Mamadali Mahmud) jasorat timsoli

    Agar Mamadali Mahmud yozuvchi bo‘lmaganida ham millatning jasoratli farzandi bo‘lib tarixda qolardi. Agar U faqatgina yozuvchi bo‘lsa ham jasoratli so‘z ustasi bo‘lib, so‘zi millatga maktab bo‘lib qolardi. Mir Alisher ikki karra sherdir (Ham Ali, ham sher - Hazrat Alini sher deganlar). Evril Turon ikki karra jasoratli erdir. Agar ulug‘ Nobel tirik bo‘lganda unga mukofotni qo‘sh qo‘llab qo‘sh karra topshirardi. Agar Evril Turon otida mukofot bo‘lsa, kelajakda Turonning shunday muk...

  • 02:18Жуда қизиқ: Эрон Президенти Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгуни қабул қилди, Шойгу почтальонга айландими?

    Аслида бу хабарнинг яна ҳам қизиқ жойи бор. Маълумки, 16 февралда Эрон Мудофаа вазири Ҳусайин Деҳқон Москвага келган, россиялик ҳамкасби Сергей Шойгу билан учрашишдан ташқари, Россия Президенти тарафидан қабул қилган эди. Энди Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний Россия Мудофаа вазирини қабул қилибди. Кеча кечқурун бу ҳақда эълон қилинган ўрисларнинг қисқа хабарларига кўра, Шойгу раҳбарлигидаги делегация Теҳронга сўнги минтақавий воқеаларни ва ҳарбий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун келган...

21 February 2016