06 June 2016
23:07 - Ўзбек олимлари ярани тез битказувчи восита ихтиро қилишди
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Aкадемиясининг Биоорганик кимё институти олимлари янги яра битказувчи восита ихтиро қилишди. Мазкур восита фармацевтика саноати, чунончи этиологияси ва тўқима патологияси ҳар хил бўлган яраларни даволашда тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин бўлган даволовчи композицияни олиш технологиясида фойдаланиш учун мўлжалланган, дейилади маҳаллий веб нашрлар тарқатган хабарда.

Унинг вазифаси яра битказувчи малҳам ва инъекция учун эритма (микроимплантат) сифатида қўллаш мумкин бўлган, тикловчи ва кенг даволовчи (микробларга қарши, яра битказувчи, оғриқсизлантирувчи) хусусиятларига эга бўлган коллаген асосидаги кўп мақсадли таркибга эга бўлишдан иборат.

Муаллифлар жамоасига ихтиро учун тегишли патент берилибди. Патент халқароми ёки йўқлиги, хабарларда айтилмаган.