10 June 2016
02:18 - Қаршида Амир Темур замонида қурилган кўприк реконструкция қилинибди, шундай кўприк бор бўлганига ишонадиган аҳмоқ топилармикан?
ЎзАнинг хабарида айтилишича, Қарши шаҳрида Амир Темур даврида қурилган кўприк капитал реконструкция қилинган, бу реконструкция қилинган кўприкнинг очилиш маросимида Бош вазир ўринбосари Адҳам Икромов ва Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев иштирок этган. Хабарда тарихимиз ҳақида ҳамманинг жонига теккан баландпарвоз гаплар ҳам қайтарилган.

Расмга қаранг, 700 йил олдин юртимизда шундай кўприк қурилгани билан мағрурланишимиз керакмасми? Керак. Аммо, баъзи саволларга жавоб ҳам қидириш шарт, аксинча, ҳеч олға кетолмаймиз.

Маълумки, ўша асрларда Ўзбекистонда ҳамма иншоотлар, Амир Темурнинг мақбараси ҳам, Бибихоним мачити ҳам хом ғиштдан қурилганди. Хўш, бу кўприк ўша пайтда нимадан қурилган экан?

700 йил аввал шундай кўприклар қурган халқ нима учун 20 асрга келганда шамчироқ ва Қўқон аравадан нарига ўтолмайдиган ҳолга тушди ва мамлакатимиз ўрисларнинг мустамлакасига айланди, каби саволларга жавоб қидиришдан фойда йўқ. Чунки, кўринишидан, бу кўприк реконструкция қилинган иншоот эмас, янги кўприкдир.

“Ҳаракат” Агентлиги тарафидан “21 асрда ҳам шунақа ибтидоий кўприк қуриладими? Дунёнинг замонавий кўприкларини ўзбеклар кўрганми?” деган маънодаги саволлар чиқарилишини аввалдан тушунган мавжуд режимнинг лўттибозлари бу кўприкни Амир Темир замонининг кўприги деб тиқиштирмоқдалар.

Офарин, деймиз бу лўттибоз-масхарабозларга.