07 June 2016
01:27 - Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху расмий ташриф билан Москвага келди
Маълумки, Совет замонидан бери руслар Яқин Шарқнинг асосий муаммолари бўйича кўпроқ араблар тарафида, Ғарб, табиий, Исроил тарафида бўларди. Бу масалада ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Аммо, Яқин Шарқда Россия-Эрон иттифоқининг таъсир кучи ортди, АҚШники камайди, бунинг устига, Биньямин Нетаньяхунинг Барак Обама билан алоқалари шахсий маънода яхши эмас. Эрон эса, Исроилнинг араблардан ҳам кўпроқ душмани.

Шундай пайтда Исроил Бош вазирининг Россияга расмий ташрифини Владимир Путиннинг ҳозирги босчичда Яқин Шарқда ҳал қилувчи роль ўйнайдиган сиёсатчи эканлигини тан олишдир.

Хуллас, кеча кечқурун Биньямин Нетаньяху Москвага учиб келди. Уни Внуково-2 аэропортида Исроининг Москвадаги элчиси Цви Хейфец ва Россия Президентининг Яқин Шарқ ва Африка бўйича расмий вакили Михаил Богданов кутиб олибдилар.

У бугун Россия Президенти Владимир Путин билан учрашишига ҳеч қандай шубҳа йўқ, аммо ўз ҳамкасби Дмитрий Медведев билан учрашиб учрашмаслиги ҳақида бирон нарса дейиш қийин.