06 June 2016
22:27 - Ўзбекистон делегацияси Бишкекка жўнаб кетди
Бугун Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азим бошчилигидаги делегация Қирғизистон пойтахтига учиб кетди. Бу ерда эртага МДҲга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарларининг йиғилиши ўтказилади ва Ўзбекистон ҳукумати номидан унинг раҳбари эмас, балки ҳар доимгидек унинг ўринбосари музокаралар олиб боради.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, йиғилишда ҳукумат раҳбарлари МДҲ доирасида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга доир долзарб масалаларни муҳокама қиладилар. Делегациямиз Бишкекда россиялик ва тожикистонлик ҳамкасблари билан икки томонлама учрашувлар ўтказишни ҳам режалаштирган.

Бишкекдаги йиғилишда Россия, Беларусь, Қозоғистон, Тожикистон ва Молдовадан бош вазирлар, Озарбайжон, Арманистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан бош вазир ўринбосарлари, Украина элчиси ва МДҲ Ижроия қўмитаси раиси иштирок этади.