Кундалик хабарлар - 16 July 2016
01:42Cенсация, ҳазил эмас, чин: Туркияда давлат тўнтариши, ёки тўнтариш ҳаракати бўлди
Шу дақиқаларда Туркиянинг энг катта газеталарининг сайтларида Истанбулда кўрфаз устидаги иккита кўприк аскарлар томонидан транспорт учун бекитилгани хабар қилинди. Баъзилар йўл бир тарафга бекилганини гапиришмоқда, ҳарбийларнинг бир қисми ўз раҳбарларига қарши ёки ҳукуматга қарши тўнтариш ҳаракатида эканликлари айтилмоқда. Бош вазир Бинали Йилдирим NTV телеканали орқали “давлат тўнтариши қилишга ҳаракат бўлди, шекилли” деган маънода чиқиш қилибди. Кўринишидан, унинг ўзи ҳам нима бўла...
23:05АҚШ Давлат Котиби Жон Керри икки кундан бери Москвада, кеча Путин билан учрашди, бугун ҳамкасби Лавров билан овора
Ўтган йили май ойида Женевада Эроннинг ядровий дастурларини тўхтатиш учун ўта муҳим “Эрон-Олтилик” музокаралари олиб борилаётган кунларда Альп тоғларида велосипед учиб оёғи синган АҚШ Давлат Котиби Жон Кери фақат велосипедни эмас, Россиянинг ҳам яхши кўриши маълум бўлмоқда. У кечадан бери Москвада. Турли хабарларга кўра, бу унинг охирги йилда 3-чи ёки 4-чи марта Москвага келиши. Жон Керри кеча ярим кечага яқин Россия Президенти Владимир Путин билан учрашди. Айнан ўша учрашув пайтида Ниццада т...
- 21:20Кремль Ўзбекистонга арзон нархда қурол-аслаҳа сотади
Икки мамлакат расмийлари келишувига кўра, Россияда ишлаб чиқарилган қурол-аслаҳа Ўзбекистонга ички сотув нархларида берилади. Ҳозирда Ўзбекситон Мудофаа вазирлиги сотиб олинаётган қурол-яроғнинг миқдори ва турлари бўйича буюртма ҳозирламоқда. Ўрисларнинг Regnum ахборот агентлиги тарқатган хабарда: “Қурол-яроғнинг сотув нархи Россия армиясига сотилаётган нархлар асосида ўрнатилади. Республикага зарур бўлган ҳарбий яроқ-аслаҳанинг миқдори ва тури бўйича аниқлик киритилмоқда", дейилади. Россия...
- 20:31АҚШ ўзбек чегарачиларига 6 та MAN машинаси тортиқ қилди
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасига кўра, АҚШ Марказий Қўмондонлиги Ўзбекистон чегарачиларига MAN русумли олтита юк машинаси совға қилди. Ушбу юк машиналари Самарқандда ишлаб чиқарилган, аммо сарф-харажатлар АҚШ ҳукумати томонидан амалга оширилгин. Автоуловлар чегарачиларнинг автопаркини янада кенгайтиришга хизмат қилади, дейилади маълумотда. Ўтган йил ҳам АҚШ Марказий Қўмондонлиги худди ана шундай автомобиллардан 20 донасини ўзбекистонлик чегарачиларга тақдим этган эди. Ушбу жўнатмалар АҚШ в...
19:44Ислом Карим Парижга ҳамдардлик телеграммаси йўллади, тошкентликлар Франция элчихонасига гул келтирмоқдалар
Ўзбекистон Президенти Ислом Карим Франция президенти Франсуа Олландга 14 июль куни Ницца шаҳридаги теракт муносабати билан ҳамдардлик изҳор этди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, Ислом Карим ўз мактубида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ҳақидаги фожиавий хабарни чуқур қайғу билан қабул қилганлигини қайд этган ва қурбон бўлганларнинг сўзларини етказишни сўраган. Тошкентликлар эса Ниццадаги теракт қурбонлари хотирасига пойтахтдаги Франция элчихонасига гуллар келтирмоқда...
17:38Ангела Маркел нимага Бишкекга келгани маълум бўлди, у Монголияга кетаверишда ҳордиқ чиқарибди, масхарабозлик қилишдан ҳам тортинмабди
Германиядек давлатнинг канцлери расмий ташриф билан қандайдир Қирғизистонга келгани ўта шубҳали бўлгани учун, бу таршрифнинг сабаблари ҳақида турли тахминлар қилишгача борган эдик. Бўлган воқеалар кўрсатдики, бу мавзу аслида хабарга ҳам лойиқ эмас. Ўтган куни кечқурун Бишкекга келган Ангела Маркел кеча Президент Алмазбек Атамбаев билан ёпиқ эшиклар орқасида қисқа учрашув ўтказди, унинг кетидан бу икки лидер биргаликда матбуот конференцияси ўтказиишда, умумий гаплар гапириш билан чекланишди. Б...
16:21Ницца ва Қуръон: Террористнинг исми Муҳаммад экан, ҳамма ислом терроризмига қарши куч ишлатишни гапирмоқда, Абдураҳим Пўлатга кўра, бундай йўл билан терроризмни тўхтатиб бўлмайди
Бугун дунёнинг маркази Ниццадир. Кеча бу ерда - келиб чиқиши Тунисдан бўлган 31 ёшли террорист ҳеч қандай қурол ишлатмасдан, катта юк автомашинасини Бастилия кунини байрам қилиб кўчаларни тўлдирган ҳалойиқ устига камида 60-70 км тезликда солдириб, 80 дан кўп кишини ўлдирди, ярадорлар сони 100 дан кўп, уларнинг 18 нафари ўта оғир аволда. Ўлганлар сони ҳозироқ 84 га чиқди. Ҳозир террористнинг исми ҳам аниқланди, автомобиль ичида топилган гувоҳномага кўра - Муҳаммад Лахуайеж Бухлел, табиий, мусулм...
07:00Франциянинг Ўртаер денгизи қирғоғидаги Ницца шаҳрида теракт: 80 дан кўп одам ўлдирилди, яралангаларнинг сони 100 дан ҳам кўп
Кеча Франциянинг ҳамма жойида қиролликнинг рамзи бўлган Бастилия қамоқхонасининг инқилобчилар тарафидан босиб олиниш куни байрам қилинар экан, Ўртаер денгизи қирғоғидаги Ницца шаҳрида набатдаги исломий теракт уюштирилди. Асли тунислик бўлиб, ҳозир Ницца шаҳрида яшаётган бир одам, ҳеч шубҳасиз, мусулмон, ўз бошқарувидаги юк автомобилини денгиз соҳилида байрам қилаётган минглаб одамларнинг устига юрғазди. Камида 80 киши ўлдирилди, 100 дан ортиғи ярадор бўлди. Ўлганларнинг сони ортиши муқаррар. Бу...
- 04:46Барак Обаманинг ота ватани Кенияда АҚШдагидан ҳам баттар даҳшат: Абдуҳаким Маслаҳ исмли полициячи 7 нафар ҳамкасбини отиб ўлдирди
Туркларнинг “Миллиёт” газетаси Кения Хавфсизлик Хизмати тарқатган хабарларга асосланиб билдиришича, Капенгуа шаҳарчасидаги полиция бўлимида ишлайдиган Абдуҳаким Маслаҳ исмли полиция ходими кутилмаганда ақл-хушини йўқотиб, шекилли, ўзи билан ишлайдиган 7 полициячини отиб ўлдирибди. Бир полициячи қутилиб қолибди, Абдуҳаким Маслаҳ эса, хавфсизлик хизмати ходимлари тарафидан отиб ўлдирилибди. Бир неча кун аввал АҚШнинг Техас штатидаги Даллас шаҳрида бир қора танли собиқ армия хизматчиси...
22:07Экспорт қилинаётган ўзбек меваларининг нархлари эълон қилинди
Тошкентда иш бошлаган Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси ташкилотчилари Ўзбекистонда етиштирилиб, экспорт қилинаётган мева-сабзавот нархларини эълон қилди. Нархлар ярмарка савдоларида билдирилган талаб ва таклифлар асосида, дунё бозорида шаклланаётган коньюктурага мувофиқ, эълон қилинган. Масалан, юртимиздан экспорт қилинадиган энг қиммат маҳсулот “Ризамат” узуми бўлиб, унинг нархи тоннаси учун 2000-2400 АҚШ доллари қилиб белгиланган. Кишмиш ва чиллаки узум нархлари эса 1000 доллардан 1400 доллар...