14 July 2016
22:07 - Экспорт қилинаётган ўзбек меваларининг нархлари эълон қилинди
Тошкентда иш бошлаган Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси ташкилотчилари Ўзбекистонда етиштирилиб, экспорт қилинаётган мева-сабзавот нархларини эълон қилди. Нархлар ярмарка савдоларида билдирилган талаб ва таклифлар асосида, дунё бозорида шаклланаётган коньюктурага мувофиқ, эълон қилинган. Масалан, юртимиздан экспорт қилинадиган энг қиммат маҳсулот “Ризамат” узуми бўлиб, унинг нархи тоннаси учун 2000-2400 АҚШ доллари қилиб белгиланган. Кишмиш ва чиллаки узум нархлари эса 1000 доллардан 1400 долларгача.

Аччиқ қалампирга харидор мамлакат миришкорларимизга унинг бир тоннаси учун 1450 доллардан 2000 долларгача пул тўлаши керак қилиб баҳоланди. Худди шунингдек, 32 турдаги мева-сабзавотнинг нархлари рўйхати эълон қилинган.

Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёга кўра, мамлакатимиз 2020 йилгача мева-сабзавот етиштиришни ҳозирги кўрсаткичдан икки маротабага кўпайтиради. Бугунги кунда Ўзбекистонда 16 миллион тонна мева ва сабзавот етиштирилаётган бўлса, 4 йилдан сўнг бу миқдор 32 миллион тоннага етказилади.