15 July 2016
16:21 - Ницца ва Қуръон: Террористнинг исми Муҳаммад экан, ҳамма ислом терроризмига қарши куч ишлатишни гапирмоқда, Абдураҳим Пўлатга кўра, бундай йўл билан терроризмни тўхтатиб бўлмайди

Бугун дунёнинг маркази Ниццадир. Кеча бу ерда - келиб чиқиши Тунисдан бўлган 31 ёшли террорист ҳеч қандай қурол ишлатмасдан, катта юк автомашинасини Бастилия кунини байрам қилиб кўчаларни тўлдирган ҳалойиқ устига камида 60-70 км тезликда солдириб, 80 дан кўп кишини ўлдирди, ярадорлар сони 100 дан кўп, уларнинг 18 нафари ўта оғир аволда. Ўлганлар сони ҳозироқ 84 га чиқди.

Ҳозир террористнинг исми ҳам аниқланди, автомобиль ичида топилган гувоҳномага кўра - Муҳаммад Лахуайеж Бухлел, табиий, мусулмон. Унинг мақсади – Ислом дини тарафидан кофир деб ҳисобланадиганларни, яъни мусулмон бўлмаганларни, қўлидан келганча кўпроқ ўлдириш бўлгани шубҳасиздир.

Дунё ахборот воситалари ва дунё сиёсатчиларининг диққат марказида шу соатларда ҳам Ниццадаги фожеа турибди. Бир неча кун туради, сўнгра унутилади, чунки одамзод исломий терактларга табиий офатларга кўниккандек кўникканга ўхшамоқда. Аммо, кейин яна бир ерда навбатдаги теркат бўлади, бир неча кунга дунёнинг маркази янги теракт жойи бўлиб қолади.

Франция Ички ишлар вазири кечаёқ Ниццага етиб келганди, охирги соатларга бу ерга Президент Франсуа Олланд ва Бош вазир Мануэл Валс ҳам келди. Дунё лидерлари Франция раҳбарлари ва Франция халқига ўз таъзияларини билдириб, йиғи- сиғи қилиб ётибдилар. Россия Президенти Владимир Путин макуб ёзиб ўтирмасдан, ўзнинг видео баёнотини тарқатди ва террорга қарши бирга курашиш кераклигини урғулади. Табиий, бирга куч ишлатиш назарда тутилмоқда. Россия Бош вазири Дмитрий Медведев баъзибир Осиё ва Европа давлатларини бирлаштирувчи “Осиё-Европа” ташкилотининг Монголияда бўлаётган саммитида нутқ сўзлар экан, “Террористлар ва уларнинг спонсорлари фақат кучни тушунишади, биз куч ишлатишимиз керак” деди.

Маълумки, АҚШ ва бошқа Ғарб давлатлари - ИШИД, Толибон, Ал-Қоида ва шу каби террористик ташкилотларни куч билан йўқ қилсак, ислом терроризми битади, деган ибтидоий тушунчалар билан яшашмоқда. Чунки, улар ислом терроризми, кенгроқ маънода, исломий зўравонлик билан Ислом динининг ҳозир қабул қилинган хато тушунчалари қандай боғланганини тушунишмайди.

Бу ҳақда аввал ҳам ўйлаганлар бўлса керак, аммо “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат тарихда биринчи марта исломий терроризмнинг илдизлари Қуръонни хато тафсир қилишдан келиб чиққан ва ҳозир Ислом дини тарафидан тан олинган хато тушунчаларда эканлигини кўрсатиб берди. Бундай хато тушунчаларнинг баъзи бирлари қуйидагилар – давлатлар исломий бўлиши ва улар Халифаликка бирлашиши кераклиги, Ислом дини ниҳоий бўлиб, охир-оқибат бутун одамзот ислом динини қабул қилиши кераклиги ва бунга етишиш йўлидаги ҳар қандай шаклдаги фаолият муқаддас эканлиги, Ислом динининг 5 та фарзи борлиги ва бошқалар.

Ислом терроризмини тўхтатишнинг ягона йўли – Қуръонни қайтадан тафсир қилиш, Ислом дунёвийлик/секуляризм принципини тан олишига эришишдир. Исломниннг ягона фарзи Имон эканлигини тан олиш ҳам шундай ислоҳотлар йўлидаги қадамлардан бири бўлиш шартддир. Чунки, ислом фанатизми билан ислом экстремизми ва терроризми қанчалик бир-бирига яқин эканлигини тушунсак, авваламбор ислом фанатизмини йўқ қилиш шартлигини ҳам тушунамиз.

Мусулмонларнинг ўзи бу бундай фундаментал ислоҳотларни қилмасалар ёки қилолмасалар, уни одамзотнинг прогрессив қисми қилиб беради. Бу – Исломнинг битишига йўл очади.