15 July 2016
07:00 - Франциянинг Ўртаер денгизи қирғоғидаги Ницца шаҳрида теракт: 80 дан кўп одам ўлдирилди, яралангаларнинг сони 100 дан ҳам кўп

Кеча Франциянинг ҳамма жойида қиролликнинг рамзи бўлган Бастилия қамоқхонасининг инқилобчилар тарафидан босиб олиниш куни байрам қилинар экан, Ўртаер денгизи қирғоғидаги Ницца шаҳрида набатдаги исломий теракт уюштирилди. Асли тунислик бўлиб, ҳозир Ницца шаҳрида яшаётган бир одам, ҳеч шубҳасиз, мусулмон, ўз бошқарувидаги юк автомобилини денгиз соҳилида байрам қилаётган минглаб одамларнинг устига юрғазди. Камида 80 киши ўлдирилди, 100 дан ортиғи ярадор бўлди. Ўлганларнинг сони ортиши муқаррар.

Бу воқеадан сенсация қилишнинг кераги йўқ. Ҳозирги тушунчаларга кўра, ҳақиқий мусулмон бўлган террористларнинг мақсади кофирларни йўқ қилишдир. Бу нарса Ислом динининг Қуръонни нотўғри тафсир этишдан келиб чиқаётган тушунчаларига кўра, муқаддас ишдир. Тунислик террорист жаннатга тушишига ишониб, бу терактни уюштирган.

“Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат таклиф қилаётгандек, Ислом дини дунёвийлик/секляризм принципини ва Ислом динининг ягона фарзи имон эканлигини тан олмагунча, бундай терактлар тугамайди. Ғарб ислом терроризми ва террористик ташкилотларни куч билан енгиб бўлишига ишониши ўта соддалик, балки, аҳмоқликдир.

Одамзот Абдураҳим Пўлатнинг ҳақлигини қанча тез тан олса, айнан ўзига шунча яхши бўлади. Қолавеса, ҳеч қандай қуролсиз, оддий юк машинаси билан 80 кофирни ўлдириш мумкинлиги бошқа потенциал террористларни қанчалик рағбатлантиришини тушуниш қийин эмас.