15 July 2016
20:31 - АҚШ ўзбек чегарачиларига 6 та MAN машинаси тортиқ қилди
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасига кўра, АҚШ Марказий Қўмондонлиги Ўзбекистон чегарачиларига MAN русумли олтита юк машинаси совға қилди. Ушбу юк машиналари Самарқандда ишлаб чиқарилган, аммо сарф-харажатлар АҚШ ҳукумати томонидан амалга оширилгин. Автоуловлар чегарачиларнинг автопаркини янада кенгайтиришга хизмат қилади, дейилади маълумотда.

Ўтган йил ҳам АҚШ Марказий Қўмондонлиги худди ана шундай автомобиллардан 20 донасини ўзбекистонлик чегарачиларга тақдим этган эди. Ушбу жўнатмалар АҚШ ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг бир қисми ҳисобланади.