08 March 2017
19:51 - Ўзбекистонда янги миршаббошилар тайинланди
Ўзбекистон Ички Ишлар Вазири бир қатор ички ишлар бошқарма ва бўлимларига янги бошлиқларни тайинлади. Хусусан, полковник Саидкарим Нишонбоев Тошкент вилоят ИИБга раҳбар, полковник Шуҳрат Собиров Андижон вилоят ИИБга етакчи қилиб тайинланди.

Шунингдек, мамлакатнинг 12 та туманига янги миршаббошилар тайинланди. Расмийлар бу ҳолни президент Шавкат Мирзиёнинг тизимни қаттиқ танқид қилганига жавоб ўлароқ изоҳлашмоқда.

Аммо, бироз сиёсий тушунчаларга эга бўлган ҳар қандай олдам тушунадики, кадр алмаштириш билан Ички Ишлар Вазиригининг фаолиятини тузатиб бўлмайди. Кадр алмаштириш – дарахтнинг баргини алмаштириб, дарахтни ўзгартириш мумкин дей ўйлайдиган аҳмоқларнинг иши. Дарахтнинг илдизини ўзгартириш керак.