08 March 2017
19:15 - Сенсация эмас: Биз бечора ўзбеклар дунё камбағаллари орасидамиз, қозоқлардан 4 баравар камбағалмиз

Американинг Global Finance иқтисодий журнали бой ва қашшоқ мамлакатларнинг анъанавий рейтингини эълон қилди. Таҳлилчилар томонидан 189 давлат кўрсаткичлари инобатга олинган рўйхатда Ўзбекистонга 127-ўрин муносиб кўрилган. Унга биноан, Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси 6452 доллар миқдоридаги бойликка эга. Рейтинг тузилишида Жаҳон Банки ва Халқаро Валюта Фондининг очиқ маълумотларидан фойдаланилган. Рейтинг асосига аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМнинг (Ялпи Ички Маҳсулот) харид қобилияти тенглиги бўйича қайта ҳисобланма натижасидир.

Рейтингга кўра, МДҲ мамлакатлари орасида энг яхши ҳаёт ўрисларга тегишли бўлиб, Россияда аҳоли жон бошига 26 минг 109 долларлик кўрсаткич тўғри келади: 52-ўрин! Марказий Осиё мамлакатлари орасида энг бадавлат мамлакат эса, 54-ўринни олган Қозоғистон эканлиги ҳеч ким учун кутилмаган нарса бўлмаса керак. Ҳар бир қозоқ фуқаросига бир йилда 25 минг 670 доллар тўғри келади. Яъни, бечора ўзбеклар қозоқлардан тахминан 4 баравар орқада. Яхшиямки, Ғарбнинг Россияга қарши киритган санкциялари Қозоғистонни ҳам урди, акс ҳолда, қозоқлардан орқадалигимиз 8 баравар бўларди.

Дунёнинг энг бой давлатлари қуйидагилар экан: Қатар, Люксембург, Макао, Сингапур, Бруней, Кувайт, Ирландия, Норвегия, БАА ва Сан-Марино.