07 March 2017
12:39 - Яхши хабар: Ўзбекистон Тожикистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатибди. Тожиклар энди ўзбек мактабларини бекитишни, ўзбекларни ҳайдашни тўхтатишадими?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёнинг топшириғига мувофиқ, Ўзбекистон ҳукумати Тожикистон Республикаси тоғли ҳудудларида рўй берган катта қор кўчкилари оқибатида нафақат иқтисодий зарар етказган, балки инсонлар ҳалок бўлишига олиб келган табиий офатдан жабрланганларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш ҳақида қарор қилгани ҳақида расмий ахборот чиқди.

Қўшни мамлакат халқига юборилаётган инсонпарварлик ёрдамининг умумий ҳажми қарийб 60 тоннани ташкил этади. Унинг таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва тиббиёт буюмлари, қурилиш материаллари, кўмир, иссиқ кийим ва биринчи эҳтиёж учун зарур бошқа товарлар бор. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига инсонпарварлик ёрдамини шакллантириш, уни Тожикистонга етказиш ва топшириш ишларини мувофиқлаштириш вазифаси юклатилган.

Сурияда даҳшатли, катта қурбонлар билан уруш давом этар экан, руслар ўша ерларга 5 ёки 6 минг тонналик ёрдам юборганлари ҳақида ваати-вақти билан хабар тарқатиб, одамгарчиликлари билан мақтанадилар. Демак, Ўзбекистон 60 минг тонна ёрдам юборгани инсонпарварликда, одамгарчиликда ҳаммадан юқори эканлигимизни намойиш этмоқда. Аммо, айни пайтда, тожиклардан ўзбекча мактабларни бекитиш ва ўзбекларни ўз она юртларидан сиқиб чиқариш сиёсатини тўхтатишни ҳам талаб қилиш вақти келмадими?