Кундалик хабарлар - 17 May 2017
09:38Ҳамид Олимжон ва Зулфиянинг қизи, филолог олима Ҳулкар Олимжонова оламдан ўтгани ва ўзбек тилининг аҳволи ҳақида
Шу кунларда атоқли ўзбек ижодкорлари Ҳамид Олимжон ва Зулфиянинг қизи, филолог олима Ҳулкар Олимжонова оламдан ўтди. Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмасига кўра, Ўзбекистон Миллий университетининг филология факультетида махсус курсни олиб борган Ҳулкар Олимжонова икки йил муқаддам оғир хасталикка чалинган экан. Бу олимани, таъбир жоиз бўлса, замонавий ўзбек адабиёти асосчиларининг фарзанди дейиш мумкин. Унга Оллоҳдан раҳмат тилаймиз. Шу билан бирга, ўзбек миллатининг ҳозирги аянчли аҳволини ҳам...
- 21:30Водий вилоятларида ҳокимлар алмаштирилмоқда, бундай ҳеч қандай фойда бўмайди
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Зойир Мирзаев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Фарғона водийсида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги вазиятни ўрганиб, маҳаллий ҳокимларнинг фаолиятига баҳо бермоқда. Натижада 2012 йилдан буён Норин туманини бошқариб келган Азимжон Султонов ва туман ИИБ, солиқ органи раҳбари ҳамда прокурор ишдан олинган. Шунингдек, водийнинг Ёзёвон, Избоскан туманларида ҳам раҳбар ходимлар лавозимларидан бўшатилган. “Ҳаракат” аввалари ҳам кўп марта айтиб келаётганидек, к...
- 20:23Beeline ширкати Ўзбекистондаги маҳаллий расмийларни судга берди
Радиочастоталар бўйича Ўзбекистон Республикаси кенгаши 13 май куни 900/1800 МГц диапазондаги радиочастота полосаларини Ўзбекистондаги тўртта мобил оператори ўртасида қайта тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу қарор ортидан мамлакатдаги энг йирик мобил оператори бўлган Beeline ширкати ўз ихтиëридаги радиочастоталарнинг қарийб ярмидан маҳрум бўлди. "Радиочастоталаримизнинг 47 фоизини тортиб олиш мисли кўрилмаган ва регулятор томонидан бизга нисбатан ниҳоятда нодўстона ҳаракатдир”&...
19:08Франциянинг машҳур автокорпорацияси Жиззахда автомобиль йиғувчи янги завод қуради. Фойда ташқарига кетади, биз яна иштонсиз қолаверамиз
“Ўзавтосаноат” ширкати Франциянинг машҳур Peugeot Citroёn автокорпорацияси билан Ўзбекистонда енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқарувчи қўшма корхона барпо этиш бўйича келишув имзолади. Мазкур келишувга мувофиқ, йилига 16 минг дона енгил машина ишлаб чиқариши кўзда тутилаëтган янги завод Жиззах эркин иқтисодий ҳудудида қурилади. Расмий хабарларда умумий қиммати 130 миллион евро экани айтилаëтган мазкур лойиҳа ҳар икки томоннинг тенг улуши асосида фаолият юритиши айтилм...
09:07Бечора Россия: ЕИ давлатларининг ташқи ишлар вазирлари Россияга қарши санкцияларни давом эттиришга келишдилар
Кеча Варшавада тўпланган Европа Иттифоқига кирувчи давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари Россияга қарши Қрим ва Донбасснинг босиб олинишидан кейин 2014 йили киритилган санкцияларни яна узайтиришга келишдилар. Бу ҳақда Польша Ташқи Ишлар Вазири Витольд Ващиковский вазирлар йиғилишидан кейин журналистларга хабар берди. Мана унинг сўзлари: “Минск шартномлари бажарилмаяпти, шу сабабли санкцияларни давом эттириш кераклиги ҳақида кўпчилик қатъий фикр билдирди. Баҳсга ўрин йўқ”. Вазирларнин...
07:37“Ҳаракат” хатқутисидан: “Оғир юкни ортмоқлаган одам...”. “Ҳаракат”: Ҳамма ҳам одам бўлавермайди, расмдагилар ҳам бор!
“Ҳаракат” хатқутисидан - “Оғир юкни ортмоқлаган одам...”: Маҳаллий таҳририятларидан бирида ишлаб юрган чоғларим эди. Баҳоли қудрат газета чиқарардик, газетамиз анчайин ўқимишли эди. Ҳар ҳолда мамлакатнинг олди газетларидан бирининг муҳаррири ҳам шунга яраша бўлади: обрўли, бир неча лавозимларни эгаллаган, жамоатчилик ишларида фаол бир киши эди. Таъкидлашим керак, бу камтарин инсон ниҳоятда халқуми пок, айрим ҳамкабларимиздан фарқли ўлароқ таъмагирликдан йироқ, маошига қан...
22:20Жуда қизиқ: Ўрис депутати Гулнора Карим тақдири билан қизиқмоқда
Россиянинг Хабаровск шаҳар думаси депутати Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчисидан Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримнинг қизи Гулнора тўғрисида маълумот беришни сўради. AmurMedia интернет нашрига кўра, Евгений Смолькин Ўзбекистон элчиси номига ёзилган мурожаатномасида Гулнора Каримнинг шахсига оид ўзи билган маълумотларни келтирган. Депутат 2013 йилдан буён Гулнора Каримнинг ҳибсга олингани, заҳарлангани тўғрисида интернетда миш-мишлар пайдо бўлиб келаётганида...
- 21:44Камбағални туянинг устида ит қопди: Россияда ўзбеклар ўтирган автомобил ағдарилиб кетди
Кеча Россиянинг Саратов вилояти Фёдоровский туманида йўл-транспорт ҳодисаси юз бериши оқибатида 5 киши жабрланди. Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, Мулино қишлоғи яқинида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган 5 киши ўтирган « Нексия» автомобили ағдарилган. Жабрланувчиларнинг 3 нафари (42, 38 ва 20 ёшларда) ўрта даражадаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган, шифокорлар уларнинг икки нафарини туман касалхонасига олиб кетган, яна бир киши Саратов вилоят клиник касалхонасига етказилган. Қолг...
- 21:10Тошкент Давлат Техника Универститетига янги ректор тайинланди
Буюк аждодимиз Абу Райҳон Берунийнинг номи олиб ташланиб, Ислом Каримнинг ифлос номи берилган Тошкент Давлат Техника Университетига Садриддин Туробжонов ректор этиб тайинланди. Университетнинг расмий сайтига кўра, сўнгги бир йил давомида университетни Фарҳод Ризаев бошқариб келаётганди. Таъкидлаб ўтиш жоизки, 52 ёшли техника фанлари доктори, профессор Садриддин Туробжонов аввал Тошкент Кимё-Технологиялари Институти ректори сифатида ишлаган. 1996 йилдан 2003 йилга қадар айнан Тошкент Давлат...
- 20:27Шавкат Мирзиё Туркия султони Эрдўған билан учрашди
Шавкат Мирзиё Пекинда бўлиб ўтган “Бир макон, бир йўл” форуми доирасида Туркия Президенти Режеп Эрдоған билан учрашгани ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати хабар қилди. Учрашувда 2016 йил 18 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган музокараларда эришилган келишувлар ижросининг бориши муҳокама қилинибди. Икки томон учун ҳам манфаатли савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, турли йўналишлар бўйича режалаштирилган лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига ...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону![](/templates/harakat/assets/images/user_ico.png)
Холдаров Исроилжон
Добавить сведенияЧитать дальше...
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведенияЧитать дальше...