15 May 2017
20:27 - Шавкат Мирзиё Туркия султони Эрдўған билан учрашди
Шавкат Мирзиё Пекинда бўлиб ўтган “Бир макон, бир йўл” форуми доирасида Туркия Президенти Режеп Эрдоған билан учрашгани ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Учрашувда 2016 йил 18 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган музокараларда эришилган келишувлар ижросининг бориши муҳокама қилинибди. Икки томон учун ҳам манфаатли савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, турли йўналишлар бўйича режалаштирилган лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилибди.