15 May 2017
22:20 - Жуда қизиқ: Ўрис депутати Гулнора Карим тақдири билан қизиқмоқда
Россиянинг Хабаровск шаҳар думаси депутати Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчисидан Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримнинг қизи Гулнора тўғрисида маълумот беришни сўради. AmurMedia интернет нашрига кўра, Евгений Смолькин Ўзбекистон элчиси номига ёзилган мурожаатномасида Гулнора Каримнинг шахсига оид ўзи билган маълумотларни келтирган.

Депутат 2013 йилдан буён Гулнора Каримнинг ҳибсга олингани, заҳарлангани тўғрисида интернетда миш-мишлар пайдо бўлиб келаётганидан ташвишда эканлигини таъкидлаб, Ўзбекистон элчисидан унинг қаерда ва қай мақомда эканлиги тўғрисида расмий маълумот беришни талаб қилган. Аммо элчихона депутатнинг бу сўровини амалга оширадими-йўқми, буниси номаълум.

Гулнора Каримовага “Ҳаракат”нинг ташаббуси билан “Фуҳуша” лақаби берилганини ўқувчиларимиз яхши билишади. У Фуҳуша бўладими, фоҳиша бўладими, фарқи йўқ, Ўзбекистондаги мавжуд режим унинг тақдирида ҳақида хабар бериши керак, ҳатто, хабар беришга мажбурдир.