15 May 2017
21:10 - Тошкент Давлат Техника Универститетига янги ректор тайинланди
Буюк аждодимиз Абу Райҳон Берунийнинг номи олиб ташланиб, Ислом Каримнинг ифлос номи берилган Тошкент Давлат Техника Университетига Садриддин Туробжонов ректор этиб тайинланди. Университетнинг расмий сайтига кўра, сўнгги бир йил давомида университетни Фарҳод Ризаев бошқариб келаётганди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, 52 ёшли техника фанлари доктори, профессор Садриддин Туробжонов аввал Тошкент Кимё-Технологиялари Институти ректори сифатида ишлаган. 1996 йилдан 2003 йилга қадар айнан Тошкент Давлат Техника Университетининг ўқув ишлари буйича проректори лавозимида ҳам фаолият юритган.