16 May 2017
20:23 - Beeline ширкати Ўзбекистондаги маҳаллий расмийларни судга берди

Радиочастоталар бўйича Ўзбекистон Республикаси кенгаши 13 май куни 900/1800 МГц диапазондаги радиочастота полосаларини Ўзбекистондаги тўртта мобил оператори ўртасида қайта тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу қарор ортидан мамлакатдаги энг йирик мобил оператори бўлган Beeline ширкати ўз ихтиëридаги радиочастоталарнинг қарийб ярмидан маҳрум бўлди.

"Радиочастоталаримизнинг 47 фоизини тортиб олиш мисли кўрилмаган ва регулятор томонидан бизга нисбатан ниҳоятда нодўстона ҳаракатдир”¸ дейди Beeline бош ижрочи директори Дмитрий Шухов. Унинг таъкидича, эндиликда алоқа сифати кескин ёмонлашади, мижозларнинг шикоятлари кўпаяди. Шу боисдан Beeline Радиочастоталар бўйича Республика кенгаши устидан Тошкент шаҳар Хўжалик судига шикоят қилган.