Кундалик хабарлар - 19 February 2019
- 22:32Сенсацияларнинг сенсацияси: 19 март куни Тошкентнинг Мустақиллик Майдонида “Миллий Уйғониш Куни”нинг 30 йиллиги байрам қилинади
Бутун дунё биладики, 1989 йил 19 март куни Тошкент марказидаги ҳозир номи Мустақиллик Майдони бўлган ҳиёбонда “Бирлик” Халқ Ҳаракати фаоллари ва тарафдорлари “Ўбек тили – давлат тили” шиори остида митинг ўтказиб, ўзбек тилига давлат тили мақоми бериш талабини ўртага қўйган эдилар. У ерга дарҳол етиб келган ўша пайтдаги Ўзбекистон Олий Советининг раиси Мирзаолим Иброҳимов “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат билан учрашган ва бу талаб бўйича иш бошлашга ваъда ...
- 16:42Шавкат Мирзиёга яна текин маслаҳат: Халқ фаровон яшаши учун фақат косметик эмас, фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ҳам ўтказиш керак
Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё Сирдарё вилоятидаги Ховос туманига келиб, бу ерда қилинаётган ишлар билан танишгани, ховослик нуронийлар, маҳалла фаоллари ва ёшлар билан суҳбатлашгани, ўзи раҳбарлигида олиб борилаётган ўзгаришларнинг ижобий натижалари ҳақида гапиргани хабарларда айтилмоқда. Масалан, ЎзА Шавкат Мирзиёнинг “Фаровон яшашга интилишимиз керак” деган сўзларини хабар сарлавҳасига чиқарибди. Жойи келгани учун эслатиш керакки, ватан ва халқимизнинг аҳволи ғариблиги...
- 15:48Қрим татарларининг талаби бажарилди, уларни камситувчи тарих дарсликлар йиғиштириб олинмоқда
17 февралдаги хабарларимиздан бирида қрим татарлари 10 синфлар учун тайёрланган тарих китобида қрим татарларини Сталиннинг буйруғи билан Қримдан ҳайдаб чиқарилиши оқланаётганидан норози бўлганларини, Қрим татарлар Кенгаши бу ҳақда маҳаллий ҳукумат раҳбарларига расмий баёнот жўнатиб, бу китобларни кутубхоналардан йиғиштириб олишни талаб қилганларини билдирган эдик. Норозилик пикетига чиққанларнинг расмини ҳам қўйган эдик. Ҳозир маълум бўлишича, бундай китобларни кутубхоналардан ва китоб дўконл...
- 10:36ЎзА: Коррупция билан қандай курашиш лозим? “Ҳаракат”: Жазолаш ўз йўлига, фақат демократия бор жойда уни минималлаштириш мумкин!
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА кеча ҳеч қандай таҳлилсиз Франция Тараққиёт Агентлигининг комплаенс масалалари бўйича юридик маслаҳатчиси, “Буюк келажак” эксперти Гулноза Муҳамедованинг катта мақоласини эълон қилди. Гулноза Муҳамедованинг узундан узоқ мақоласини анализ қилишга бошлашдан аввал, ҳамма ўқувчиларимизга, жумладан, Гулноза Муҳамедовага ҳам, жаҳон тажрибаси кўрсатиб бўлган қуйидаги ҳақиқатни айтиш лозим: Табиий, порахўр ва корр...
- 08:41Озорбайжон Демократик Кучларининг Миллий Кенгаши мухолифатнинг навбатдаги митингини 23 февралда ўтказмоқчи
Бу мамлакатдаги демократик мухолифат кучларини бирлаштирувчи Демократик Кучларининг Миллий Кенгаши сиёсий маҳбусларни озд қилиш, коррупцияга қарши курашиш, аҳолининг кредит қарзларини ҳал этиш каби талаблар билан 23 февралда митинг ўтказишга қарор қилди. Буни ҳаммага бу ташкилотнинг раҳбари Жамил Гасанли эълон қилгани ҳақида кеча Турон Агентлиги хабар берди. Мухолифатчилар бу қарорларни шаҳар ҳокимлигига билдирибдилар. Турон Агентлигининг хабарида демократ мухолифатчиларнинг шу йил 19 январдаги...
- 02:08Туркия ўта жанжалли сайловлар арафасида: Парламент раиси Бинали Йилдирим истеъфога кетди, энди у Истанбул ҳокими бўлиши мумкин
Туркия парламенти – Туркия Буюк Миллат Мажлиси раиси Бинали Йилдирим кеча расман итеъфо талаб қилди ва унинг талаби қабул қилинди. Бундай бўлиши табиий эди. Чунки, у Туркия Президенти Ражаб Эрдўғоннинг энг ишонган одамларидан бири сифатида, парламент раиси этиб сайланишдан аввал, Туркия Бош вазири, ҳозир ҳокимиятда бўлган исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партияси (АТП) раиси каби вазифаларда ҳам ишлаганди. Бу йил март охирида бўладиган маҳаллий сайловлар олдидан уни ўз партияси Истанбул ...
- 22:47Cotton Campaign коалицияси Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларига қарши “бойкот”ни бекор қиладими? Қачон қилади?
Ўзбекистон Ташқи Ишлар вазирлигининг Матбуот хизматига асосланиб тарқатилаётган хабарларда айтилишича, 2019 йилнинг 4 февраль куни Бош вазир ўринбосари Танзила Норбоева бошчилигида Вашингтонга ишчи ташрифи билан борган делегация Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларига қарши “бойкот” ташаббусчиси бўлган Cotton Campaign халқаро коалициянинг йиғилишида иштирок этган. Йиғилишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари, ишлаб чиқарувчилар уюшмалари, ритейлерлар ва АҚШ касаба уюшма тузилмалари ва...
- 21:20Пакистан отозвал посла в Индии на фоне обострения разногласий
Официальный представитель пакистанского МИД Мохаммад Фейсал сообщил, что внешнеполитическое ведомство страны приняло решение временно отозвать своего посла из Индии для консультаций, передает РИА «Новости». По его словам, это связано с обострением в отношениях двух стран на фоне теракта в Индии. «Мы отозвали своего посла из Индии для консультаций. Он покинул Нью-Дели сегодня утром», - заявил Фейсал. Ранее сообщалось, что в результате взрыва самодельной бомбы в Индии погибли 40 полицейских...
- 17:06Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича рейтингда кескин пастлади
Ирландиянинг Ookla компаниясига қарашли Speedtest.net интернет-сервиси Speedtest Global Index ҳар ойлик рейтингни эълон қилди. Унда 2019 йил январь ойи якунлари бўйича дунёдаги мобил ва симли интернет тезлиги ҳақида маълумотлар бор. Сервис рейтингга ўнлаб янги давлатларни қўшди, шунинг учун кўплаб мамлакатлар, шу жумладан, Ўзбекистоннинг позициялари пасайиб кетди. Мобил интернет тезлиги бўйича Ўзбекистон 137 давлат ичида 129-ўринни эгаллади (8,80 Мбит/с). Симли интернет тезлиги бўйича мамл...
- 15:37Ўзбекистон Марказий Банки сўмнинг бошқа валюталарга нисбатан 19 февралда кучга кирадиган курсларини эълон қилди, долларнинг қиймати бироз тушибди
Марказий Банк сўнги йиллардаги анъанасини давом эттириб, 2019 йил 19 февралдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини эълон қилди. Мана баъзибир валюталарнинг сўмга нисбатан тайинланган янги ва аввалги ҳафтадаги (қавс ичида) курслари: 1 АҚШ доллари – 8392,20 сўм (8395,14 сўм) 1 ЕВРО – 9473,11 (9510,03) 1 Россия рубли – 126,25 ...