19 February 2019
02:08 - Туркия ўта жанжалли сайловлар арафасида: Парламент раиси Бинали Йилдирим истеъфога кетди, энди у Истанбул ҳокими бўлиши мумкин

Туркия парламенти – Туркия Буюк Миллат Мажлиси раиси Бинали Йилдирим кеча расман итеъфо талаб қилди ва унинг талаби қабул қилинди. Бундай бўлиши табиий эди. Чунки, у Туркия Президенти Ражаб Эрдўғоннинг энг ишонган одамларидан бири сифатида, парламент раиси этиб сайланишдан аввал, Туркия Бош вазири, ҳозир ҳокимиятда бўлган исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партияси (АТП) раиси каби вазифаларда ҳам ишлаганди. Бу йил март охирида бўладиган маҳаллий сайловлар олдидан уни ўз партияси Истанбул ҳокимлигига номзод қилиб кўрсатди. Шу сабабли у парламент раислигидан кетди.

Бу йилга сайловлар ўта мураккаб вазиятда ўтиши кутилмоқда. Аввалги президент сайловлари ва маҳаллий сайловларда бўлгани каби, бу сайловларга ҳам АТП ўзининг ғоявий жиҳатдан бош душмани бўлган Миллиётчилар Халқ Партияси (МХП) билан коалицияда кирмоқда. Бу коалицияга қарши буюк Отатурк тарафидан яратилган Жумҳурият Халқ Партияси ва МХПдан ажралиб чиққан миллатчиларнинг Яхши Партияси тузган коалиция қарши туради.

Март ойининг охирида бўладиган маҳаллий сайловлар Туркиянинг келажаги нуқтаи назаридан жуда муҳим роль ўйнаши кутилмоқда.