18 February 2019
22:47 - Cotton Campaign коалицияси Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларига қарши “бойкот”ни бекор қиладими? Қачон қилади?

Ўзбекистон Ташқи Ишлар вазирлигининг Матбуот хизматига асосланиб тарқатилаётган хабарларда айтилишича, 2019 йилнинг 4 февраль куни Бош вазир ўринбосари Танзила Норбоева бошчилигида Вашингтонга ишчи ташрифи билан борган делегация Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларига қарши “бойкот” ташаббусчиси бўлган Cotton Campaign халқаро коалициянинг йиғилишида иштирок этган. Йиғилишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари, ишлаб чиқарувчилар уюшмалари, ритейлерлар ва АҚШ касаба уюшма тузилмалари вакиллари иштирок этишган ва Ўзбекистонга қарши киритилган “пахта бойкот”ини тўхтатиш масаласини ҳам муҳокама қилишган.

Хабардан маълум бўлишича, Cotton Campaign коалицияси вакиллари маслаҳатлашувларни конструктив, деб таърифлашган ва келгусида очиқ мулоқот ва самарали ҳамкорликнинг амалиётини давом эттирилишига умид билдиришган. Коалиция раҳбари Беннет Фреэманнинг фикри ҳам шу руҳда: ““Музокараларимиз жиддий, конструктив ва ижобий бўлиб, сўнгги ютуқлар ва асосий бартараф этиш лозим бўлган муаммоларга қаратилди”.

Аммо, дейди мухбиримиз, Cotton Campaign коалицияси қачон “пахта бойкот”ини тўхтатиши маълум эмас. Бу коалиция раҳбарларини ҳам тушуниш мумкин. Чунки, Ўзбекистонда Шавкат Мирзиё раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими ҳаммани лақиллатиш билан овора эканлигини ҳозир ҳамма тушунишга бошлади.

Бу хабарга қўйилган расм - Cotton Campaign коалицияси сайтидан олинган. Ўзбекистондаги аҳволни кўрсатувчи бу каби расмлар у ерда жуда кўп.