19 February 2019
08:41 - Озорбайжон Демократик Кучларининг Миллий Кенгаши мухолифатнинг навбатдаги митингини 23 февралда ўтказмоқчи

Бу мамлакатдаги демократик мухолифат кучларини бирлаштирувчи Демократик Кучларининг Миллий Кенгаши сиёсий маҳбусларни озд қилиш, коррупцияга қарши курашиш, аҳолининг кредит қарзларини ҳал этиш каби талаблар билан 23 февралда митинг ўтказишга қарор қилди. Буни ҳаммага бу ташкилотнинг раҳбари Жамил Гасанли эълон қилгани ҳақида кеча Турон Агентлиги хабар берди.

Мухолифатчилар бу қарорларни шаҳар ҳокимлигига билдирибдилар. Турон Агентлигининг хабарида демократ мухолифатчиларнинг шу йил 19 январдаги митинги сўнги 6 йилдаги энг катта намойиш бўлгани ҳам урғуланади.

Тахмин қилиш мумкинки, 23 февралдаги митинг аввалгисидан ҳам кучлироқ бўлади.

Расмда - 19 январдаги митинг.