Кундалик хабарлар - 15 May 2015

  • 08:21Ўзбекистонда немис банкининг ваколатхонаси очилади

    Шу йилнинг 27 майида Ўзбекистонда Германиянинг Landesbank Baden-Wuerttemberg халқаро банки ваколатхонаси очилади. Тошкентдаги Германия элчилигига кўра, Landesbank Baden-Wuerttemberg Германиядаги энг йирик 10 банкнинг бири бўлиб, унинг бош қароргоҳи Штутгарт шаҳридадир. Бу банкнинг Германияда 200 та, бошқа мамлакатларда эса 24 та филиали мавжуд. Мамлакатимиз банклари мазкур молия институти билан ҳамкорлик қилиш тажрибасига эга. Хусусан, ўтган йилнинг октябрь ойида Asia Alliance Bank тижорат ба...

14 May 2015
  • 22:33АҚШ Давлат Департаменти мулозими Тошкентга келди

    Бугун АҚШ Давлат Котибининг ҳарбий-сиёсий масалалар бўйича ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Тодд Чапман Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил билан учрашди. Вазирликнинг матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, томонлар минтақавий хавфсизлик масалалари юзасидан фикр алмашишган. Хусусан, Афғонистондаги вазият ва бошқа халқаро муаммоларни ўзларининг дипломатик рутбаси даражасида маслаҳатлашишган. Учрашувда Давлат Департаменти вакилига АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спартлен ҳамроҳ...

  • 21:38Масхарабозлик: ЕХҲТ ҳали ҳам Андижон воқеалари бўйича халқаро текширув ўтказилиши керак деб ҳисоблайди

    10 йил муқаддам Андижонда аҳолининг ўққа тутилиши юзасидан халқаро текширув талаб қилган Евпорада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти ҳамон фикрида собит. Қонли ҳодисаларнинг ўн йиллиги муносабати билан ташкилотнинг Демократик Институтлар ва Инсон Ҳуқуқлари Бюроси томонидан эълон қилинган кечаги баёнотда ҳам Бюро директори Михаэль Георг Линк халқаро текширув ўтказиш талабини олдинга сурди. ЕХҲТ баёнотида: “Биз бугун 13 май кунги қирғинда ҳаëтдан кўз юмганлар ва уларнинг ҳамон адолат кутаëтган ...

  • 19:11Туркия Россияга қарши ҳужумга ўтди. Бу қанчалик жиддий? “Ҳаракат”нинг роли қандай?

    Кеча ва бугун Туркиянинг Ўрта ер денгизи бўйидаги Анталия вилоятида НАТО мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши бўлди. Туркия уй эгаси бўлгани учун бўлса керак, йиғилишда бу мамлакатнинг Бош вазири Аҳмет Довудўғли ҳам (расмда) иштирок этди ва Россияга ҳужум деса бўладиган нутқ сўзлади. Reuters Агентлигининг хабарига кўра, Аҳмет Довудўғли Қримнинг Россия тарафидан ноқонуний аннекциясига йўл қўйиб бўлмаслигини гапирар экан, НАТОни Украина ва қиримтатарларини қўллаб-қувватлашга чақирган. ...

  • 16:09Қашшоқлигимизнинг яна бир исботи: Қозоғистон Давлат бюджетининг даромад қисми Ўзбекистондан 4 баравар кўп

    Бугун Қозоғистоннинг расмий давлат ахборот агентлиги Казинформ мамлакат парламенти Мажлисда ҳукуматнинг 2014 йил бўйича ҳисоботи тингланганини хабар қилди. Молия вазири Бахит Султанов ўтган йили Давлат бюджетининг даромад қисми 7,1 триллиона тенге бўлганини билдирибди. Бугун 1 доллар 185 тенге эканлигини ҳисобга олсак, бу мамлакат Давлат Бюджетининг даромад қисми $44 миллиарддан катта эканлигини кўрамиз. Эслатиб ўтиш керакки, Ўзбекистонда Давлат Бюджетининг даромад қисми $11 млрд атрофида, яъни...

  • 09:13Сўхда чегарачиларимиз Қирғизистон фуқаросини отиб ўлдирди

    Шу йилнинг 12 май куни чегарадан мева-сабзавотларни контрабанда йўли олиб ўтишга ҳаракат қилган Қирғизистон фуқароси Маҳмуджон ўғли Мансурни ўзбек чегерачилари отиб қўйди ва бечора контрабандачи кейинроқ Сўх туман касалхонасида оламдан ўтди. Бугун тарқалган хабарларга кўра, қирғизистонликнинг жасади яқинларига қайтариб берилди. Шунингдек, қўлга олинган яна бир фуқаро Маҳмуджон ўғли Шумқар ҳам Қирғизистонга қайтарилди. Бу воқеа Қирғизистоннинг Боткен вилояти Сўғмент қишлоғи четидаги Қақир аҳоли ...

  • 08:41Ўзбекистонда 65 турдаги ҳисоботлар бекор қилинди, аммо бундан ҳеч қандай фойда бўлмайди

    Мамлакатда 65 турдаги, жумладан, давлат статистика, молиявий ва солиқ ҳисоботлари бекор қилинди. 23 турдаги статистик ва 12 турдаги солиқ ҳисоботларининг бирлаштирилиши ҳисобига уларнинг сони камайтирилди, уларни тақдим қилиш муддати эса узайтирилди. Эндиликда микрофирмалар давлат статистикаси бўйича ҳисоботларни аввалгидек бир йилда 4 марта эмас, балки бир марта, фермер хўжаликлари эса 5 марта ўрнига 3 марта топширишади, деб хабар қилди маҳаллий матбуот. Президент Ислом Каримнинг “Статистик,...

  • 08:08Россия фуқароси бўлган ўзбекни Ўшда тергов изоляторига ташлаган қирғиз устидан жиноий иш очилди

    Қирғизистондаги 24.kg Интернет нашрининг хабарига кўра, шу йил 14 январда Ўшдаги тергов изоляторининг бошлиғи, исмига кўра қирғиз аслли Надыр Сатыбалдиев Ўшда туғилган, аммо ҳозир Россияда яшаётган ва ўша мамлакат фуқаролигини олган Ойбек Шуҳратбековни тергов изоляторига ташлабди. Ҳуқуқ ҳимоячиларининнг талаби билан бу иш бўйича текшириш ўтказилганда, Ойбек Шуҳратбеков қонунга хилоф равишда изоляторга ташлангани маълум бўлибди. Тахмин қилиш мумкинки, у одам ўзбек бўлгани учунгина изоляторга ташл...

  • 02:23Абдураҳим Пўлат: Украинада Ислоҳотлар бўйича Маслаҳатчи Халқаро Кенгаш тузилгани, раис этиб Михаил Саакашвили тайинлангани бизга дарс бўлиши керак

    Украинларнинг УНИАН Агентлиги хабар беришича, кеча Президент Петр Порошенко Украинада Ислоҳотлар бўйича Маслаҳатчи Халқаро Кенгаш мақомини ва унинг шахсий таркибини тасдивловчи Фармонни имзолади. Бу Кенгаш Украина Президенти қошида масҳатчи орган ҳисобланади. Унинг асосий вазифаси - Украинада ўтказиладиган ислоҳотлар бўйича халқаро тажрибага асосланган таклифлар тайёрлашдир. Бу Кенгашга келишув бўйича киритилганлар ичида Гуржистоннинг собиқ Президенти Михаил Саакашвили, Швециянинг собиқ Бош ваз...

  • 01:13Ўзбекистонда яна кучли ёмғир ва шамол кутилмоқда

    Мамлакат гидрометеорология хизматининг хабарига кўра, шу йилнинг 16-17 май кунлари Ўзбекистонда яна кучли ёмғир ва довул кутилмоқда. Метеорологларимизнинг таъкидича, шу кунлари шамолнинг тезлиги секундига 20 метргача етади. Тоғолди районларида эса кучли сел келиш хавфи мавжуд. Йил бошидан бери бир неча марта такрорланган бундай табиий офатлар аҳолининг уй-жойлари, автомобилларига бирмунча зарар етказди. Автомобил ва кўчмас мулк эгаларининг таъкидича, суғурта тушунчаси ҳали ривожланмаган ЎЗб...