Кундалик хабарлар - 13 May 2015
- 22:47Ўзбекистонда Андижон воқеаларининг 10 йиллиги эсга олинмади, чунки, мавжуд режим ёлғондакам тарих яратмоқчи
Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоғи бўлган маҳаллий ахборот воситалари Андижондаги қонли воқеларни мутлақо тилга олмадилар. Тарихимида худди бу воқелар бўлмагандек. Мавжуд режим ўзбекнинг тарихидан фақат Андижон воқеаларини эмас, мустақиллик учун кураш билан боғлиқ воқеларни ҳам ўчириб ташлаш нияти эканлиги ўз-ўзидан маълум. Аммо, тожиклар режими бундай қилишга кучи етмайди. “Бирлик”нинг мустақиллик учун кураши, Ислом Каримнинг эс...
- 21:09Андижон воқеаларининг ўн йиллиги муносабати АҚШ элчихонаси баёнот тарқатди
Бугун, Андижон воқеаларининг 10 йиллиги муносабати билан Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси баёнот тарқатди. АҚШ расмийларининг фикрини ифода этувчи баёнотда қуйидаги сўзлар бор: “ 2005 йил 13 майда Андижонда юз берган воқеаларнинг ўн йилиги муносабати билан Америка Қўшма Штатлари ўша воқеалар туфайли ҳалок бўлган ёки жабр чекканларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади. Биз Ўзбекистон билан кўплаб муштарак мақсадларга эгамиз ҳамда жавобгарлик, ярашув, демократик ислоҳотл...
- 07:45Ислом Карим режими акромийлардан ўйинчоқ сифатида фойдаланиб, тинч аҳолини ўққа тутгани ва "Бирлик" бошлаб берган демократик жараёнларни тўхтатганига 10 йил бўлди
2005 йил 13 майда бўлган воқеалар ҳақида “Ҳаракат” Агентлиги ўша куни соат эрталаб 11:30 да тарқатган хабарида шундай жумлалар бор эди: “Чоршанбадан жумага ўтар кечаси тахминан 100 кишили куролланган гурух шахар камакхонасининг оз микдордаги коровуларни ўлдириб, махбусларни озод килган ва кейин харбий гарнизонга хужум уюштириб, катта микторда курол кўлга киритишган. Сўнгра улар вилоят хокимлигини босиб олишган, йўл-йўлакай бир театр ва кинотеатр биносини ёкиб ташлашган. Хозир...
22:3011 яшар шахматчимиз жаҳон чемпиони бўлди, яшасин Ислом Карим!
Таиланднинг Паттайя шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида ўтган шахмат бўйича жаҳон чемпионати мусобақаларида Жавоҳир Синдаров (расмда) олтин медални қўлга киритди. Етти ёшлилар мусобақасида эса, Акобирхон Сайдалиев бронза медали билан тақдирланди. 9 ёшлилар мусобақасида иштирок этган Исломбек Синдаров 5 очко билан тўртинчи ўрин олди. Энди бир неча ой маҳаллий матбуот ёш шахматчиларимиз ғалабаси учун Ислом Каримга шукрона келтириш билан банд бўлади. Ўтган йили Осиё Ўйинларида Ўзбекистон терма ж...
21:52Алдагани ўзбек яхши: Туркманбоши -2 коинотга сунъий йўлдош учирди, бечора Ислом Карим кўприк қурди, энди меҳмонхона таъмирламоқчи
Ўтган ҳафта Туркманбоши-2 (Қурбонгули Бердимуҳамедов) коинотга Ғарб мамлакатларининг бирини космодромидан туркманларнинг биринчи сунъий йўлдош учирилгани ҳақида хабарлар тарқаганди. Бугун тушдан сўнг президент Ислом Каримов Абдулла Қодирий ва Себзор кўчаси кесишмасида қурилган янги кўприкни очиб берди. У маросим вақтида мамлакатдаги бунёдкорлик ва юксалишдан мағрур экани, энг муҳими, ўзбекистонликларнинг ҳаёти фаровон ва тинч эканини таъкидлади. Гап йўқ, очилган кўприк яхши кўприк, аммо, аҳв...
- 14:52Туркия газ масаласида Ғарбга хоинлик қилмоқда
АҚШда чиқадиган машҳур Foreign Policy журнали бундай қўпол сўзлар ишлатмаган, аммо бу журналда чоп этилган “Туркиянинг газ масаласидаги ўйламай қилаётган ўйинлари” номли мақоланинг маъносини айнан шундай ифодалаш мумкин. Foreign Policy журнали ҳақ, дейди мухбиримиз. Туркиянинг ҳозир ҳокимиятда бўлган исломий раҳбарлари ҳар қадамда Оллоҳни гапириб, ўзлари учун ғоя амалиётдан муҳимроқ эканлигини гапиришни яхши кўрадилар. Аммо, амалда шундайми? Бор-йўғи икки мисолни олайлик. Биринчиси...
- 14:05Жон Керри ва Сергей Лавров Сочида учрашдилар
Бугун эрталаб АҚШ Давлат Котиби Сочига келиб Россия президенти ва ташқи ишлар вазири билан учрашиши режалаштирилганини кеча хабар қилган эдик. Рус ахборот воситалари АҚШ Давлат Котиби Жон Керри Сочига келиб Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашганини хабар қилдилар. Аммо, учрашувнинг тафсилотлари тилга олинмайди. Табиий, тахмон қилиш қийин эмаски, учрашувнинг асосий мавзуси Украина бўлган. Энди Жон Керрининг Президент Путин билан учрашуви кутилмоқда. Жаҳон ахборот воситалари Ке...
01:19Юсуф Жума: Хоин ким, сенми ё ...?!
Отадан, бободан беклик этмаган Эл қадрини билган Султон бўлурми?! Махтимқули Сен жиғилдон дейсан, эр-чи, Туркистон Елкангга қоқайми, бошингга қоқай?! Тарих тўқиш сенга қолдими, нодон, Хоин ким - сенми ё Мустафо Чўқай?! Душман ғалабаси бўларми байрам, Адашган авлодлар саналмас шаҳид. Ёғийлар зафари мотамдир, мотам, Хоин ким, - сенми ё Боймирза Ҳайит?! Онанг қулдан олган, қулдан бўлган қул, Ҳўтикдан - куррадан чиқарми бургут?! Ёвнинг оёғида ўсган нопок қил Хоин ким, - сенми ё Б...
22:47Туркиянинг собиқ президенти оламдан ўтди, унинг жанозасига ҳозирги президент ва мухолифат партияларининг вакиллари қатнашмоқчи эмас
Бу мамлакатнинг 7-чи президенти Кенан Эврен 9 май куни 98 ёшида оламдан ўтди. На ҳозирги Президент Ражаб Эрдўғон, на Бош вазир Аҳмад Довудўғли, на парламент аъзолари бўлган мухолифат партияларинг лидерлари бу ўлимга муносабат билдирмадилар ва унинг жанозасига бормасликларини эълон қилдилар. Ҳамма гап шундаки, ўша вақтда Туркия қуроллари кучлари Бош штабининг бошлиғи бўлган Кенан Эврен 1980 йил 12 сентябрь куни ҳарбий давлат тўнтариши қилиб, президентлик курсисини эгаллаган ва 1982 йили умумхалқ ...
21:35АҚШ Давлат Котиби Сочига келиб, Россиянинг президенти ва бош дипломати билан учрашади
Россия ахборот воситалари АҚШ Давлат Котиби Жон Керри 12 май куни Сочига келиши ва у ерда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашуви режалаштирилганини билдирдилар. Сергей Лавровга кўра, учрашувда АҚШ-Россия ўртасидаги ҳамма муаммолар муҳокама қилинади. Аммо, тахмин қилиш қийин эмаски, асосий мавзу Украина бўлади. АҚШ Давлат Департаменти Жон Керри Россия Президенти Владимир Путин билан учрашиши режалаштирилганини иддао қилмоқда. Россия тарафи эса, бу учрашув ҳали тасдиқланмагани б...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Каримов Анваржон
Добавить сведенияЧитать дальше...
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведенияЧитать дальше...