14 May 2015
21:38 - Масхарабозлик: ЕХҲТ ҳали ҳам Андижон воқеалари бўйича халқаро текширув ўтказилиши керак деб ҳисоблайди
10 йил муқаддам Андижонда аҳолининг ўққа тутилиши юзасидан халқаро текширув талаб қилган Евпорада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти ҳамон фикрида собит. Қонли ҳодисаларнинг ўн йиллиги муносабати билан ташкилотнинг Демократик Институтлар ва Инсон Ҳуқуқлари Бюроси томонидан эълон қилинган кечаги баёнотда ҳам Бюро директори Михаэль Георг Линк халқаро текширув ўтказиш талабини олдинга сурди.

ЕХҲТ баёнотида: “Биз бугун 13 май кунги қирғинда ҳаëтдан кўз юмганлар ва уларнинг ҳамон адолат кутаëтган оилаларини хотирлаш баробарида¸ энг асосийси 2005 йилнинг 13 майида Андижонда содир бўлган воқеалар юзасидан мустақил¸ нуфузли халқаро текшириш ўтказиш сўровини қайта тиклашимиз керак”¸ дейди ЕХҲТ.

Шубҳасиз, халқаро текширув ўтказилиши керак ва вақти келиб ўтказилади.ҳам, дейди мухбиримиз. Аммо ана шундай текширув ўтказиш ЕХҲТдек ярим ўлик ташкилотнинг талаби етарсиз. Авваламбор Европа Иттифоқи Ўзбекистонни демократик дунёга сиёсий интеграция қилишни тезлаштириши, Ўзбекистонда демократик жараёнларнининг чуқурлашишига ҳисса қўшиши керак.

Аксинча, вазият Андижон воқеалари ортидан қўлланилган санкциялар даврига ўхшаб қолади ва Ўзбекситонда демократик ислоҳотлар яна чўзилиб кетади. Демократик ислоҳотлар бошланмасидан бугунги Ислом Карим режими Андижон воқеалари бўйича қандайдир текширувларга рухсат бериши ҳақида гапиришнинг ўзи кулгилидир.