14 May 2015
09:13 - Сўхда чегарачиларимиз Қирғизистон фуқаросини отиб ўлдирди

Шу йилнинг 12 май куни чегарадан мева-сабзавотларни контрабанда йўли олиб ўтишга ҳаракат қилган Қирғизистон фуқароси Маҳмуджон ўғли Мансурни ўзбек чегерачилари отиб қўйди ва бечора контрабандачи кейинроқ Сўх туман касалхонасида оламдан ўтди. Бугун тарқалган хабарларга кўра, қирғизистонликнинг жасади яқинларига қайтариб берилди. Шунингдек, қўлга олинган яна бир фуқаро Маҳмуджон ўғли Шумқар ҳам Қирғизистонга қайтарилди.

Бу воқеа Қирғизистоннинг Боткен вилояти Сўғмент қишлоғи четидаги Қақир аҳоли пунктида содир этилган. Дастлабки маълумотларга кўра, қирғизистонлик уч фуқаро “Мерседес-Бенц Гигант” русумли уч юк машинасида назорат-ўтказиш масканини айланиб ўтган ҳолда Ўзбекистон чегара наряди талабларига бўйсунмай мева ва сабзавотлар олиб ўтмоқчи бўлган.

Исми-шарифига кўра, Маҳмуджон ўғли Мансурнинг миллати ўзбек. Уни ўзбек чегарчилари ўлдирдилар. Мана ўзбек миллатининг аҳволи. Тўғри, контрабандачилик қанунга хилоф иш, аммо унинг жазоси ўлим эмас.

Аслида, Ўзбекистонда ўзбеклар ҳукмрон бўлса эди, Ўзбекистон чет элларда яшаётган ҳамма ўзбекларга қўл чўзган, бир ўзбек Қирғизистондан Ўзбекистонга мол олиб келиши учун ҳамма имкониятларни яратган бўларди. Ўзбеклар қачон ғафлат уйқусидан уйғониб, миллий ғурур билан яшашга, Ўзбекистонда тожиклар эмас, ўзи ҳукмронлик қилишга бошлайди?