14 May 2015
08:08 - Россия фуқароси бўлган ўзбекни Ўшда тергов изоляторига ташлаган қирғиз устидан жиноий иш очилди
Қирғизистондаги 24.kg Интернет нашрининг хабарига кўра, шу йил 14 январда Ўшдаги тергов изоляторининг бошлиғи, исмига кўра қирғиз аслли Надыр Сатыбалдиев Ўшда туғилган, аммо ҳозир Россияда яшаётган ва ўша мамлакат фуқаролигини олган Ойбек Шуҳратбековни тергов изоляторига ташлабди. Ҳуқуқ ҳимоячиларининнг талаби билан бу иш бўйича текшириш ўтказилганда, Ойбек Шуҳратбеков қонунга хилоф равишда изоляторга ташлангани маълум бўлибди. Тахмин қилиш мумкинки, у одам ўзбек бўлгани учунгина изоляторга ташланган.

Ҳозир бу иш бўйича Надыр Сатыбалдиев қарши жиноий иш очилган. 24.kg нашрининг айтишича, Бишкекда шу каби иш бўйича, шу шаҳардаги тергов изолятори бошлиғи Марс Джусупбеков 4 йил қамоқ жазоси олган экан.

Ўшда жараёнлар бошқачорақ кетса керак. Исми-шарифига кўра, изоляторга ташланган одамнинг миллати ўзбек, уни изоляторга ташлаган одам эса қирғиз. Тахмин қилиш мумкинки, Ойбек Шуҳратбеков қирғизларнинг дўсти бўлган Россия фуқароси бўлгани учунгина Надыр Сатыбалдиевга қарши жиноий иш очилган. Қирғизлар бу ишни охирига етказмасдан ёпиб юборишлари ҳам шубҳасиздир.

Ўзбекистон қўшни мамлакатларда яшаётган ўзбекларни ҳимоя қилишга киришмаса, ўзбекларга қарши ҳар томонлама босимлар ўтказиш ҳеч қачон тўхтамайди.