15 May 2015
08:21 - Ўзбекистонда немис банкининг ваколатхонаси очилади
Шу йилнинг 27 майида Ўзбекистонда Германиянинг Landesbank Baden-Wuerttemberg халқаро банки ваколатхонаси очилади. Тошкентдаги Германия элчилигига кўра, Landesbank Baden-Wuerttemberg Германиядаги энг йирик 10 банкнинг бири бўлиб, унинг бош қароргоҳи Штутгарт шаҳридадир. Бу банкнинг Германияда 200 та, бошқа мамлакатларда эса 24 та филиали мавжуд.

Мамлакатимиз банклари мазкур молия институти билан ҳамкорлик қилиш тажрибасига эга. Хусусан, ўтган йилнинг октябрь ойида Asia Alliance Bank тижорат банки немис банки билан Ўзбекистон хусусий сектори ва кичик бизнес субъектлари лойиҳаларига кредит бериш бўйича битим имзолаган. Ноябрь ойида эса “Трастбанк” бу банкда еврода мухбирлик ҳисоби очган ва бу ўзбек банкининг хорижда банк операциялари ўтказиш имкониятини кенгайтирган.