24 November 2011
02:47 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: Ўзбекистонда демократизм йўқ бўлса нимани чуқурлаштирамиз?
2011 йилги фуқаролар йиғини раислари сайлови жараёнида “Фуқаролар йиғини раиси ва унинг маслахатчилари сайлови тўғрисида” ги қонуннинг умуман ишлмагани, прокуратура органларининг ушбу қонун ижросини назорат қилиш ўрнига унинг ишлатилишига қаршилик кўрсатганини гувоҳи бўлдим. Нима учун биз давлатимиз қабул қилган қонунни ишлатилиши учун прокуратура органлари билан курашишимиз керак? Ушбу мақола ана шу кураш хақида:
Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани “Эшонгузар” МФЙ да 2008 йилдан бери қонуний ваколатга эга бўлган ҳеч қандай органининг мавжуд эмаслиги, сайловда ишчи гуруҳининг сайланмасдан тайинланиши, вакилларнинг сайланмасдан тайинланиши, ишчи гуруҳи ва вакилларнинг сайланганлиги ҳақида сохта қарорлар тузилиши, маҳаллий ҳокимиятга ёқмайдиган номзодни сохта маълумотнома билан номзодлар рўйхатидан чиқарилиши, раис бўлиш истаги бўлмаган шахсларни номзодлар рўйхатига зўрлаб киритилиши, раис ҳисоботини кун тартибидан чиқарилиши, сайловга оид шикоятларни туман, шаҳар ва Олий Мажлис Сенати Кенгашининг кўмаклашувчи комиссиялари мажлисларида муҳокама қилинмай, тегишли қарорлар қабул қилинмаганлиги, ишчи гуруҳининг мурожаатларини қабул қилишдан ва қарор нусҳасини беришдан бош тортиши, сайловга оид ҳужжатларнинг аҳолидан сир тутилиши ва хоказо қонунбузарликлар билан ўтказилган сайловни демократизм, ошкоралик ва тенг сайлов ҳуқуқи асосида ўтказилган, деб бўлмайди. Ушбу қонунбузарликлар оддийгина қонунбузарликлар эмас, нақд жиноятдир.
2009 ва 2011 йилларда ўтказилган сайловларда содир этилган жиноятлар ҳақида прокуратура, хокимият, кўмаклашувчи комиссиялар, Бош прокурор ва Олий Мажлис Сенатининг раиси билан олиб борилган ёзишмалар ҳажми 180 варақдан ошиб кетган. Ҳуқуқ-тартибот органларига жами 122 шикоят топширган бўлсам, уларнинг бирортаси ҳам қонунга биноан тўғри ҳал қилинмаган. Агар менинг шикоятларим асоссиз, ноқонуний бўлганида уларнинг менга нисбтан муносабатлари бошқача бўлар эди.
Сайловни ташкил этиш ва ўтказишда содир этилган жиноятлар ҳақида прокуратурага берилган шикоятларни қандай қилиб қия қилишнинг анча-мунча усулларини ўрганиб чиқишимга тўғри келди, яъни ёлғон жавоблар ёзиш, шикоятларни қабул қилишдан бош тортиш, шикоятлар жавобини талаб қилмагунча юбормаслик, шикоятлар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилишдан бош тортиш, шикоятларни маъносини ўзгартириб ваколатсиз шахсларга улоқтириш, фақат Бош прокурор ваколатига мансуб бўлган шикоятларни унга тақдим этмасдан яшириш, ҳатто прокурорларнинг ўзларига нисбатан жиноий иш қўзғатиш ҳақидаги шикоятларни ўзлари кўриб ҳал қилишлари, Бош прокурорнинг ва Сенат раисининг фуқароларниинг қабул қилишдан бош тортиши – булар ночор ҳалқга қарши, демократизмга қарши ишлатиладиган найранглардир.
Шайхонтоҳур туман прокурори Б. Пўлатов ҳам ана шу найрангларни бирма-бир обдон қўллаб чиққани учун унга нисбатан жиноий иш қўзғатиш ҳақида Бош прокурорга шикоят беришга мажбур бўлдим.
Б. Пўлатов жуда мард йигит экан, қўрқмасдан қаторасига 18 шикоятларим юзасидан тегишли қарорлар қабул қилишдан бош тортди. Унга нисбатан жиноий иш қўзғатиш ҳақида шикоят берилса ҳам пинагини бузмайди, лоақал оғзаки эътироз ҳам билдирмайди, чунки у барча қонунларни четга суриб қўйиб, юқоридан берилган буйруқ - сайлов жараёнида аралашмаслик ҳақидаги буйруқга садоқат билан амал қилган. Мана сизга прокурорларнинг мустақиллиги, уларнинг фақат қонунларга бўйсуниши, уларга қатъий риоя этиши ва уларнинг тантанали қасамёдлари.
2011 йил 11 июлдан бошлаб шу кунгача Бош прокурор ушбу найрангбозликда иштирок этган 14 нафар прокуратура ходимларига нисбатан жиноий иш қўзғатиш ҳақидаги шикоятларим юзасидан ҳеч қандай қарорлар қабул қилмаган. Бечора Бош прокурор нима қилсин, ахир сайлов жараёнида аралашмай туриш ҳақида ўзи буйруқ бериб, қандай қилиб уларни жиноий жавобгарликка тортсин? Аросатда қолган бош прокурор шикоятларим юзасидан тегишли қарорлар қабул қилишдан, яъни ўз мансаб вазифаларини бажаришдан бош тортишга мажбур бўлган. Унинг қабулига кириш ҳақида бир неча бор мурожаат қилганман, лекин шу кунгача унинг қабулига кира олмадим. Наҳотки, у мени қабул қилишдан шунчалар қўрқса?
Мен топширган 64 та шикоятларим юзасидан ҳали бирота ҳам прокурор тегишли қарор қабул қилмаган, яъни “Прокуратура тўғрисида”ги Қонун талабларини бажаришдан бош тортишган. Шу қонуннинг 7- моддасида фуқароларнинг ариза шикоятларини кўриб чиқиш натижалари бўйича прокурор қарор қабул қилиши ва бу қарор устидан юқори турувчи прокурорга шикоят қилиниши мумкинлиги ҳақида аниқ ёзилган, оддий хат жавобини устидан шикоят келтириш қонунда назарда тутилмаган.
2011 йилнинг 14 ноябр куни Бош прокурор Рашиджон Қодировнинг ҳизмат фаолиятини Олий Мажлис Сенати мажлисида муҳокама қилинишини сўраб, И. Собировга шикоят топширганман. Қани кўрайлик-чи, И. Собиров ушбу шикоятимни қандай ҳал қилар экан.
Маҳаллий хокимиятга ёқмайдиган ашаддий аризачи, яъни мени кураш майдонидан бутунлай четга улоқтириш мақсадида қабиҳликка қўл уриб, мени муомалага лаёқатсиз деб топиш ҳақида фуқаролик иши ҳам қўзғатилди, лекин уддалай олишмади, чунки мен илгари ҳам бундай чиғириқдан ўтганлигимдан улар бехабар эди.
Сайлов даврига тузилган кўмаклашувчи комиссиялар аслида сайловларни қонунга биноан тўғри ташкил этишга кўмаклашиш учун эмас, балки демократик ислоҳотоларни яна-да чурурлаштиришга қарши йўл –йўриқлари ўргатиш, қонунларни қандай усуллар билан четлаб ўтишга кўмаклашиш учун тузилган. Туман кўмаклашувчи комиссияси раисига йўлланган 4 та шикоятларим, Тошкент шаҳар кўмаклашувчи комиссияси раисига йўллаган 5 та шикоятларим ва Олий мажлис Сенати кенгашининг кўмаклашувчи комиссияси раисига йўллаган 5 та шикоятларим мазхкур кўмаклашувчи комиссиялар мажлисларида муҳокама қилинмаган ва тегишли қарорлар қабул қилинмаган.
Прокуратура ва суд органлари содир этган жиноятларни яширишга шунчалик берилиб кетганидан жиноий ишлар судига тааллуқли ишни фуқаролик судида прокурор иштирокида кўрилишига йўл қўйиб берилган ҳолда 02.02.2011 йил санада ҳал қилув қарори чиқарилган.
Сайлов можароси юзасидан Президент аппаратига ҳам 4 та шикоят топширганман, улардан 3 октябр 2011 йилдаги топширган шикоятим Сенат раиси И. Собировнинг шикоятларим юзасидан қабул қилинган қарорларнинг нусхаларини беришдан бош тортаётгани ҳақида бўлиб, аппарат амалдорлари шу кунгача сукут сақлаб туришибди. Демак шикоятларим президентга тақдим этилмаган.
Мен Сенат раисидан шикоятларим юзасидан қабул қилинган қарорларни нусхаларини ололмай сарсон бўлиб юрсам-у, туман хокими шикоятларим ҳал қилинмай туриб, аллақачон 9 июнь куни Қонунга хилоф равишда “Сайланган” Х. Абдуллаевни ФЙ раиси лавозимига тасдиқлаш ҳақида фармоишни имзолаб бўлган экан. Шунинг учун ҳам чорасиз қолган И. Собиров шикоятларим юзасидан қабул қилинмаган қарорлар нусхаларини менга беришдан шу кунгача бош тортиб келаяпти.
Мана сизга демократик ислоҳотларни яна-да чуқурлаштиришнинг устувор вазифаларини амалга оширилиши ва бу вазифаларни бажарилишига ҳуқуқ-тартибот органларининг ва Олий Мажлис сенатининг тиш-тирноғи билан қаршилик қилиши. Бундай ҳолат Давлатимизда прокуратура органларининг уммуман ишламаётганлигининг исботидир. Прокуратура органлари ишламаса қонунлар ишламайди, қонунлар ишламаса демократия ҳақида оғиз очишга ҳам ҳожат қолмайди.
Юқорида қайд қилинган аянчи холат фақат бизнинг махалламизда эмас, балки кўпчилик маҳалларларда ҳам кузатилган. Уларнинг шикоятлари ҳам эътиборсиз қолдирилиб, сайловлар махаллий ҳокимият хоҳишига қараб, уларанинг жинояти харакатлари ёрдамида ва бу ҳолатга прокуратуранинг аралашмай турган шароитда демократик принципларга мутлақо зид ҳолда ўтказилган.
Олдиндан демократия ҳақида жар солиб, халқни демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга сафарбар қилиб, зимдан прокуратура органларига сайловлар жараёнида аралашмай туриш ҳақида пинҳона буйруқ берилишига ҳурматли Президентимиз И. А. Каримовдан изоҳ беришларини сўрайман, чунки бундай вазиятни соғлом фикр билан изоҳлаб бўлмаяпти.
Демак “Фуқаролар йиғинлари раиси ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги қонунни қабул қилишдан олдин унинг ишлатилмаслик чора-тадбирлари кўриб қўйилган экан-да?! Бу ҳолат юзасидан соғлом фикрловчи фуқароларда савол туғилади: давлатимизнинг ўзи ишлатилишига қарши бўлган қонунни жар солиб, бош қотириб, қабул қилишни ва сайлов жараёнида қонун талабларини бузишнинг кимга кераги бор? Ундан кўра ҳеч қандай қонун қабул қилмасдан, ҳеч қандай сайлов ўтказмасдан, тинчгина ФЙ раисларини тайинлаб қўя қолишса бўлмайдими?
Балки Президентимиз маҳаллалардаги ФЙ раиси сайловлари қандай ўтказилганлигидан ва сайловлардаги қонун бузарликлардан умуман бехабардир? Шунинг учун ҳам ушбу мақолани сайловлар ҳақидаги маълумотлар шояд президентимизга етиб борса, деган умидда интернетга юборяпман.
Имкониятдан фойдаланиб, барча фуқароларга мурожаат қилиб, демократик ислоҳотларни яна-да чуқурлаштириш борасида Президентимиз И А. Каримов белгилаб берган чора-тадбирларни амалга оширилишини истасангиз, махаллий ҳокимият хоҳишига биноан қонунбузарлик йўли билан ўтказилган нодемократик сайловлар ҳақида шикоятларингизни интернетга, “Эзгулик”нинг сайтига юборишингизни сўрайман. Эътиборингиз учун рахмат.
Рустамов Шухрат Махмудович
Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани,
Катта-боғ кўчаси 31 уй
Тел 353-19-31