24 November 2011
03:28 - Яман президенти Абдала Салеҳнинг Каддафий каби бўлиш нияти йўқ
Тўғрироғи, Каддафий каби ўлиш нияти йўқ. Айнан шу сабабли у бугун Саудия Арабистонида бу мамлакат подшоҳи Абулла ҳам иштирокидаги мухолифат вакиллари билан музокаралар пайтида бир ой ичида истеъфога кетишга рози бўлиб, керакли ҳужжатни имзолади. Маросимни телеканаллар тўғридан-тўғри эфирга узатдилар, дейилади Reuters агентлигининг хабарида.

Маълумки, Яманда шу йилнинг январидан бери фуқаролар уруши деса бўладиган воқеалар юз бермоқда эди. Мухолифат тарафидан уюштирилган намойишларда Абдала Салеҳнинг истеъфоси талаб қилинарди. Июнь ойида уни ўлдиришга ҳам ҳаракат қилдилар. Оғир яраланган президент бир неча ой Саудияда даволанди.

Мана, ниҳоят, у ҳам мухолифат талаблари олдида таслим бўлди. Диктаторларнинг ақли кирмоқда, шекилли, Саддам Ҳусайин ёки Муаммар Каддафий каби ўлишдан қочмоқдалар.

Расм 2004 йилга оид.