24 November 2011
01:19 -
Нурсултон Назарбой Буюкбританиянинг сабиқ Бош вазири Тони Блэрни қабул қилди

Шу йил 24 октябрдаги хабаримиздан маълумки, Қозоғистон Тони Блэрни иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш бўйича маслаҳатчи қилиб олган эди. Тўғрироғи, бу ҳақда Тони Блэрнинг Tony Blair Associates консалтинг компанияси билан шартнома имзоланган. Қозоғистон бу компаниянинг хизматлари учун 8 миллион фунт стерлинг тўламоқчи.
Табиий, Нурсултон Назарбой билан Тони Блэрнинг учрашувида шу шартнома атрофидаги масалалар муҳокама қилинган.