24 November 2011
00:11 - Бўладиганимиз бўлди: Қирғизистондан электр энергияси сотиб оладиган бўлдик
Қирғизистон ва Қозоғистоннинг расмий ахборот агентликлари тарқатган хабарларга кўра, Қирғизистоннинг “Электр Станциялари” анционерлик жамияти раҳбари А.Тентиев Тошкентда бўлган ва “Ўзбекэнерго” билан Ўзбекистонга электр энергияси сотиш ҳақида шартнома имзолаган.

Шартномага кўра, Қирғизистон Ўзбекистонга ҳар бири киловати 3,38 цент бўлган 500 млн киловат-соат электр энергияси сотади. Шартноманинг муддати хабарларда кўрсатилмаган.

Қирғизистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Омурбек Бабанов “Электр Станциялари” корхонасини бу ғалаба билан табриклабди. Қирғизистон Қозоғистонга ҳам электр энергияси сотишни кўпайтиранини таъкидлабди.

Аввалги хабарларимиздан маълумки, Ўзбекистонда электр энергиясининг тақчиллиги критик нуқталарга етди.